Фердинанд: "Роналдуни ҳимоя қилмаслик керак, Криштиануда ортга йўл йўқ"
		
		15 ноя 2022 10:33
        Новости	
	 
				 
				Фердинанд: "Роналдуни ҳимоя қилмаслик керак, Криштиануда ортга йўл йўқ"
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд шов-шувли интервью берган Криштиану Роналдунинг хатти-ҳаракатига муносабат билдирди.
			"Роналдунинг бу ҳаракатидан сўнг уни ҳимоя қилиб бўлмайди. Ичимдан сезяпман ва буни аниқ биламанки, буларнинг барчаси бир нарса – унинг клубни тарк этиши учун уюштирилган.
Менимча, Криштианунинг "Манчестер Юнайтед"даги ҳикояси поёнига етди. Орқага йўл кўрмаяпман, клуб буни кўтара олмаса керак. Ва менимча, у ҳам қайтишни хоҳламайди. Буларнинг барчаси шу сабабли амалга оширилди.
Шу интервьюгача уни ҳимоя қилиб келаётгандим ва клуб зиммасида алоқани яхшилаш борасида катта масъулият борлигини айтгандим", – деди Фердинанд.
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
                    Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии