Феликс "Манчестер Юнайтед"га қарши ўртоқлик ўйинидаги "Атлетико"нинг ғалабасига изоҳ берди
01 авг 2022 10:44
Новости
Феликс "Манчестер Юнайтед"га қарши ўртоқлик ўйинидаги "Атлетико"нинг ғалабасига изоҳ берди
"Атлетико" ҳужумчиси Жоау Феликс "Манчестер Юнайтед" (1:0)га қарши ўртоқлик ўйини доирасидаги ғалабага изоҳ берди.
Португалиялик форвард иккинчи таймнинг сўнггида ғалаба голини киритди.
"Анчадан бери ўйнамагандим ва қайтганимдан жуда ҳам мамнунман. Олдинги мавсумларда имкон қадар яхшироқ иштирок этишга ҳаракат қилдим. Бу мавсум мен учун муваффақиятли бўладими ёки йўқ, буни билмайман. Биз олдинни кўра олмаймиз. Аммо, сизни юқори даражада бўлиш ва жамоага ёрдам бериш учун барчасини қилишимга ишонтира оламан", — дейди Феликс.
22 ёшли ҳужумчи ўтган мавсум мадридликлар сафида барча мусобақаларда 34та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 6та ассист қайд этди. Ҳужумчининг "Атлетико" билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Комментарии