RU

Последние новости

21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  0 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  6 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  0 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  0 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  4 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  3 17:44Мбаппе "Манчестер Сити"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  8 17:12Breaking! Ратиньо фаолиятини водийда давом эттиради  10 16:45Расман: "Навбаҳор" "Йил кашфиёти"ни таркибда олиб қолди  6 16:28"Андижон" "Одил Аҳмедов ФА"га мағлуб бўлди  11 16:01Роналду билан шов-шувли интервьюлар уюштирган Пирс Морган Салоҳни суҳбатга таклиф этди  16

Файзуллаевнинг голи қоидага мос тарзда бекор қилиндими? Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили Новости

Файзуллаевнинг голи қоидага мос тарзда бекор қилиндими? Суперлиганинг 8-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили

Тур доирасида баҳсли вазиятлар кам бўлди.

Championat.Asia сайтининг ҳакамлик фаолияти бўйича эксперти, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев («Алё, рэф!» Телеграм канали муаллифи) Суперлиганинг 8-тур учрашувларидаги баҳсли вазиятларни таҳлил қилди.


✅ «Пахтакор» - «Андижон»

ВИДЕО

Гол қоидаларга мос равишда бекор қилинди: «Пахтакор» футболчисининг ҳужум чоғида қўполлик ишлатганини гувоҳи бўлишингиз мумкин. Тўп у учун кураш пайтида йиқилган «Андижон» ҳимоячиси турган зона бўйлаб ҳаракатланди. ВАР вазиятга тўғри аралашди.


✅ «Қизилқум» -  «Бунёдкор»

ВИДЕО

Эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган одатий қоидабузарлик содир этилган. «Қизилқум» ўйинчиси тўпга биринчи улгурди, «Бунёдкор» ҳимоячиси эса кечикди ва рақибнинг тиззасига ўйнади. Классик пенальти, ҳакам тўғри қарор қабул қилди.


✅ «Қизилқум» -  «Бунёдкор»

ВИДЕО

«Қизилқум» ҳужумчиси вазиятда йиқилиш жараёнини моҳирона амалга оширди. Бироқ ҳаракат давомида ҳимоячи янглиш равишда рақиб оёғини илинтириб олди. Айнан шу лаҳза мувозанат йўқолишига сабаб бўлди. Пенальти тўғри белгиланди.


✅ «Қизилқум» -  «Бунёдкор»

ВИДЕО

Ҳакамнинг қарорига қўшиламан. "Бунёдкор" ҳужумчиси рақибдан ўзиб кетди ва тўпга ўйнади. Ҳимоячи эпчилликни йўқотиб, юқорига ҳаракат қилиш орқали ҳужумчининг оёғига тегди. Истиқболли ҳужум йўқ, шу боис ҳеч қандай санкция қўлламаган ҳолда пенальти белгиланиши лозим.


✅ «Сўғдиёна» - ОКМК

ВИДЕО

Ҳимоячининг ҳаракатида қоидабузарликни кўрмаяпман — одатий тўп учун кураш. Тўғри, бироз алоқа мавжуд, бироқ юқори қаватдаги курашда бундай ҳолатнинг содир этилиши муқаррар эди. Ҳакам тўғри қарор қабул қилиб, йўқ жойдан «пенальти» ўйлаб топмади.


✅ «Нефтчи» - «Насаф»

ВИДЕО

ВАР ва ҳакам учун видеони кузатгандан кейин очиқ-ойдин намоён бўлган вазият. "Насаф" ҳимоячисининг қўли перпендикуляр ҳолатда тана майдонининг ошишига хизмат қилди. Ҳакам ўйинчилар тўпланган ҳолатда вазиятда кўра олмади, ВАРни кузатганидан кейин эса унда шубҳа қолмади — пенальти. ВАР вазиятга тўғри аралашди, ҳакамнинг қарори ҳам мақбул бўлди.

Шу тариқа, Суперлиганинг 8-тури доирасидаги ўйинларда барча олтита баҳсли эпизоднинг барчасида тўғри қарор қабул қилди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика