RU

Последние новости

23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  960 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  15 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  9 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9 16:23"Барселона" Фликнинг асосий футболчиларидан бири билан янги шартнома имзоламоқчи  0 15:55Шомуродов ва Файзуллаев ўйнаётган "Истанбул Башакшеҳир" бош мураббийи истеъфога чиқарилди  6 15:35Жанни Инфантино ўзбек спорти раҳбарияти билан ҳамкорликда Олимпия шаҳарчасида бўлди  4 15:11Али Алиев Қозоғистон терма жамоасидаги шармандаликдан сўнг истеъфога чиқди  11

Фахрийлар турнири қизғин паллада Новости

Фахрийлар турнири қизғин паллада

Аввал ҳабар бериб ўтганимиздек, водий стадионларида фахрийлар ўртасида футбол ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон футбол федерацияси фахрийлар Кубоги турнирини ташкил этди. Август ойидан бошлаб жамоалар ўз ҳудудларида саралаш баҳсларини ўтказиб келмоқда. 
Водийда “Андижон” фахрийлар жамоаси аввалига “Наманган” фахрийлар билан рўбарў келди ва ўзаро ўйинга кўра андижонликлар ғолиб чиқишганди. “Фарғона” ва “Қўқон” фахрийлар жамоалари иштирокидаги ўйинда эса қўқонликларнинг қўли баланд келганди. Шу боис ўтган ҳафтада “Қўқон” ўз майдонида “Андижон”ни қабул қилди.

Бундай учрашувларнинг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад собиқ футболчиларнинг яна бир-бирлари билан майдонда тўқнаш келиши ва уларнинг ўртасидаги дўстлик ришталарини узилмаслиги учундир.

Шу боис фахрийлар ўртасидаги бу каби ўйинлар доимо қизиқ ва дўстона руҳда ўтиб келаётганини аълоҳида таъкидлаш лозим.

“Қўқон” “Андижон” 5:1.

Қўқон. “Марказий” стадион.

Ҳакамлар: Рустам Толибжонов, Нодир Тошматов, Ҳуршид Мелиқўзиев.

Назоратчи: Ислом Нурматов.

“Қўқон” фахрийлар жамоаси таркибида ўйнаганлар: Фарҳод Мусажонов, Нўъмон Ҳусанбоев, Акмал Ортиқов, Аҳрор Ниёзов, Шавкат Жўрабоев, Иброҳим Мамадиев, Азамат Аширматов, Муҳиддин Абдувалиев, Жамолиддин Тожибоев, Саид Шокиров, Ғайрат Шарипов, Исоқ Мамажонов, Маъруф Мансуров, Аваз Аҳмедов, Камол Аминов, Султон Муртазоев, Нодир Носиров, Ваҳоб Охунов.

Жамоа бошлиғи: Шариф Мадаминов.

Мураббий: Бахтиёр Абдуллаев.

“Андижон” фахрийлар жамоаси таркибида ўйнаганлар: Ҳамидулло Зокиров, Олимжон Болтабоев, Ориф Маматказин, Хайрулло Тожибоев, Фарҳод Қодиров, Баҳодир Каримов, Абдумуталлиб Аблязов, Сарвар Дадажонов, Музаффар Раҳимбердиев, Адҳам Каримов, Виталий Легай, Лутфулло Қобулов, Алижон Маражабов, Мухаммаджон Иброҳимов, Қаҳрамон Абдуқодиров, Фарҳод Носиров, Муҳаммад Холмирзаев, Рустам Собиров.

Бош мураббий: Алижон Маражабов.

Мураббий: Латиф Қосимов.

Голлар: Муҳиддин Абдувалиев (2та), Ғайрат Шарипов (2та), Саид Шокиров – Сарвар Дадажонов.   

Қизиқарли ва муросасиз руҳда кечган ўйинда майдон эгалари йирик ҳисобдаги ғалабага эришди. Энди бугун Андижонда жавоб баҳси бўлиб ўтади. Ўзаро икки ўйин натижасига кўра, ғолиб чиққан жамоа Тошкентда ўтадиган ярим финал босқичга йўл олади.

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика