Фати "Реал"га қарши ўйнаш учун, "Гранада" билан баҳсни ўтказиб юборади
08 янв 2022 07:54
Новости
Фати "Реал"га қарши ўйнаш учун, "Гранада" билан баҳсни ўтказиб юборади
"Барселона" бош мураббийи Хави ноябрь ойидан бери майдонга тушмаётган Ансу Фати ҳақида гапирди.
Унинг фикрича, 19 ёшли футболчи "Гранада"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бироқ, Фати "Реал"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.
"Биз Ансуни яхши кўрамиз. У энди қайтмоқда ва бу биз учун яхши хабар. У жуда яхши ишламоқда.
Таваккал қилмоқчи эмасмиз, чунки уни мавсум охиригача сафдан чиқариш хавфи бор.
Шунинг учун, унинг тўлиқ тайёр бўлишини бироз кутамиз. Гап унинг жисмоний ҳолати ҳақида кетмоқда", - деди Хави.
Баъзи манбаларда у "Реал"га қарши ўйнаши мумкинлиги қайд этилган. Эслатиб ўтамиз, "Гранада"га қарши ўйин бугун ўтказилади. "Реал"га қарши Испания Суперкубоги ярим финал учрашуви эса 12 январь кунига режалаштирилган.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии