RU

Последние новости

19:21Паулу Бентунинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийлига тайинланиши тўғри қарорми ёки нотўғри?  11 19:10Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 30 август куни Қирғизистонга йўл олади   1 18:49Одил Ҳамробеков ва Ўткир Юсупов Ўзбекистон терма жамоасининг йиғинига келиб қўшилди   0 18:07"Қайрат" бош мураббийи: "Бунчалик узоққа боришимизни кутмагандим"  4 17:15"Футбол олами". Ярим финалчилар маълум, хайр "Навбаҳор" ва "Бунёдкор"  4 16:59"Андижон", "Динамо", "Навбаҳор"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари   7 16:34"Ливерпуль" "Бавария" футболчисини АПЛга қайтармоқчи  2 15:45Жаҳон чемпионатигача: Бентуда терма жамоани тайёрлаш учун қанча вақт бўлади?  23 15:23Ўзбекистон кубоги. "Динамо" ярим финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 15:10"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини "Милан"да давом эттиради  3 14:44Бенту бошқарган терма жамоалар мундиалларда нима каромат кўрсатган?  32 14:23Нкунку фаолиятини А Серияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  8 14:15"Арсенал" яна бир трансфер бўйича келишувга эришди  0 14:06CAFA NATIONS CUP-2025 мусобақаси бошланмоқда. Эртага ўйинолди матбуот анжуманлари ва расмий машғулотлар бўлиб ўтади  5 13:45Бенту Ўзбекистон терма жамоаси тарихидаги 10-хорижлик мураббий бўлади. Аввалги ҳамкасблари қандай натижа кўрсатган?   45

Фаррух Зокиров: "Нефтчи"нинг натижасидан қониқдим" Новости

Фаррух Зокиров: "Нефтчи"нинг натижасидан қониқдим"

Турнир жадвалининг иккинчи ва учинчи поғоналарини банд қилиб бораётган "Пахтакор" ҳамда "Нефтчи" бу турда чинакам "жанг" қилишди.

"Олтин очко"лар рақобати дея таърифланаётган ушбу ўйинларнинг биринчи кунида фарғоналиклар ғолиб бўлишган бўлса, бугунги баҳсда кучлар тенг келди.

Биринчи ўйинда қараганда, иккинчи учрашувда жамоалар анча эхтиёткор тарзда ҳаракат қилишди. Шу сабабли, залга йиғилганлар илк голни узоқ кутишди. Рақибни босим остига олган "Нефтчи" кетма-кет ҳужумлар натижасида ҳисоб очди. Хушнур Эркинов аниқ зарба билан "Пахтакор" дарвозасини нишонга олган бўлса,  Авазбек Абдувалиев ҳам жуда чиройли тарзда гол киритди. 2:0.

Ҳисобда ортда бораётган "Пахтакор" вазиятни ўнглаш йўллари қидирди. Тошкентликлар голдан сўнг ўз дарвозабонларини ўйинчига алмаштириб, беш киши бўлиб ҳаракат қилишни бошлашди. Голдан сўнг сон жиҳатдан устунликка эришган меҳмонлар ўйин борасида ҳам бунинг уддасидан чиқишди ва "Нефтчи" томонидан киритилган голларга 2 марта жавоб қайтаришди. Ҳисоб тенглашгач, ўйин янада қизғин тус олди. Бироқ бу пайтга келиб баҳс деярли якунланиб бораётган эди ва учрашувда бошқа гол киритилмади. Якуний ҳисоб, 2:2 жанговор дуранг!
 
 


"Нефтчи" - "Пахтакор" (2:2) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Фаррух Зокиров учрашув борасида гапирар экан, нима учун жамоа ғалаба қозонаётган паллада якуний натижа дуранг бўлгани борасида фикр билдирди

- 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб тургандик. "Пахтакор" баҳсни беш киши бўлиб давом эттиришга тушди. Шунинг учун ҳимояга ўтишга мажбур бўлдик, - дея фикр билдирди Зокиров

- Кеча  "Нефтчи" мағлубиятдан ғалаба сари интилганди. Бугун тайёр ғалаба қўлдан чиқди. Нима етишмади ?

- Биз учинчи голни ҳам уришимиз керак эди. Агар яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилганимизда вазиятни бемалол назорат қилиб, ўйинни якунлардик. Футзалда 5 дақиқа ичида 2 та тўп фарқи бу хеч нарсани ҳал қилмайди. Жанговор ўйин бўлди.

- "Пахтакор" билан Фарғонада битта ғалаба ва дуранг қайд этилди. Натижадан қониқдингизми ?

- Ҳа. "Пахтакор" билан бўлиб ўтган ўйиндаги натижалардан қониқиш ҳосил қилдим.

- "Нефтчи" пешқадамларни мағлуб этмоқда. Бу йигитлар руҳий устунлик беради. Тўғрими?

- Шубҳасиз! Турнир жадвалида биздан олдида бораётган жамоадан икки ўйинда 4 очко оляпмиз. Буни ютуқ дейиш мумкин. Кейинги ўйинларимиз сафарга тўғри келяпти. Ушбу ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. Шу ўринда, ўйин учун  шогирдларимга раҳмат!

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика