RU

Последние новости

19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  1 19:35"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  5 18:45А Серия. "Интер" 90+3 дақиқадаги автогол эвазига меҳмонда "Верона"ни мағлуб этди  2 18:13"Вулверхэмптон" бош мураббийини истеъфога чиқарди  1 17:00Суперлига. "Сўғдиёна" "Қизилқум"га ҳеч қандай имкон қолдирмади  3 16:55Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди  131 16:43Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистонига етиб борди  3 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  18 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2

Фаррух Зокиров: "Нефтчи" яна Олий лигага қайтди Новости

Фаррух Зокиров: "Нефтчи" яна Олий лигага қайтди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" майдонида футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати Биринчи лига мусобақаларининг 2-давра учрашуви бўлиб ўтди.

 Мазкур ўйинда Фарғонанинг "Нефтчи" ва Самарқанднинг "Динамо" футзал жамоалари ўзаро тўқнаш келдилар. Қизиқарли ва кескин курашларга бой ўтган ўйин 2:2 ҳисобида жанговор дуранг натижа билан якунига етди. Ушбу натижа Фарғона жамоасига Олий лига йўлланмасини тақдим этди.

Биз мазкур учрашув якунида "Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи Фаррух Зокировнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Нефтчи" футзал жамоасини яна Олий лигага қайтариш учун астойдил ҳаракат қилдик"- дейди Фаррух Зокиров. "Бу йилги Биринчи лига мусобақалари икки даврали тизимда ташкил этилди. Биринчи даврани Самарқандда ўтказдик, у ерда 3 та ютуқ ва 1 дуранг натижа қайд этдик. Иккинчи даврага Самарқанднинг "Динамо" футзал жамоаси билан бир хил натижа кўрсатган холда етиб келдик. Фарғонада ташкил этилган иккинчи давра ўйинларида Олий лигага йўлланмани қўлга киритдик.

Бу йўлни босиб ўтишда бизга "Нефтчи" футбол клуби раҳбариятига яратиб берилган шароитлар учун миннатдорчилик билдирамиз. Сентябрь ойида бошланадиган Олий лига баҳсларига ҳам клубимиз раҳбарияти, шунингдек вилоятимиз ҳокими Хайрулло Хайитбаевич Бозоров томонидан ҳам яхши шароитлар яратиб беришларига ишонамиз. Вилоятимиз ҳокими футзални яхши кўрадилар ва мунтазам равишда қўллаб-қувватлаб келишади. Яқинда Фарғона шаҳрида футзал мусобақаларини ўтказиш учун "Само" аренаси ишга тушиш арафасида турибди. Бизни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга, клубимиз раҳбарияти ва вакилларига, Фарғона вилояти футбол ассоциациясига, шунингдек жамоамиз мухлисларига миннатдорчилик билдирамиз.

Олий лига мусобақаларида асосан водийлик ёш футзалчиларни таркибимизга жалб этишни мақсад қилганмиз. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида футзални жуда яхши ўйнайдиган иқтидорлар кўп. Жамоамиз билан келишган холда ёз ойларида сунъий майдонларда машғулот ўтказамиз. Шунингдек футзалга оид қандай мусобақа бўлса "Нефтчи" жамоаси билан бориб қатнашган холда ушбу мусобақаларда селекция жараёнларини давом эттирамиз. Сентябрь ойига қадар Олий лига мусобақаларида иштирок этадиган рақобатбардош жамоа тузиб олишга ҳаракат қиламиз" - дейди "Нефтчи" футзал жамоаси бош мураббийи.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика