RU

Последние новости

07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  0 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  140 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  1 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  1 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  46

Фаррух Турдалиев: "Олий лигадан ниятларимиз улкан" Новости

Фаррух Турдалиев: "Олий лигадан ниятларимиз улкан"

Кеча Ўзбекистон чемпионати биринчи лига 34-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси ўз уйида Термизнинг "Сурхон" клубини қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг "Цементчи" жамоаси дарвозабони Фаррух Турдалиев ўз фикрларини билдирди.

"Олий лигага чиқиш вазифасини уддалаганимиздан хурсандмиз. Чунки иккинчи даврада бизни жамоага таклиф қилишганида кўплаб гап сўзларни эшитганмиз. Бундай натижага ўз меҳнатимиз билан эришдик ва буни исботлаб қўйдик. Олдимизга қўйил вазифани муддатидан олдин хал қилиб қўйдик. Шунинг учун ҳам хурсандман. 

Бизни ишимиз мухлисларни хурсанд қилиш. Жамоадошларимиз ва раҳбариятимиз барчаси ахил ва иноқ. Бизнинг кучимиз ҳам мана шунда бўлди. Барчамиз бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилдик. Олий лигада ниятларимиз улкан, шахсан ўзим жуда кўп нарса кутяпман", - дейди "Цементчи" посбони Фаррух Турдалиев 


Хожиакбар Жабборов ёзиб олди

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика