RU

Последние новости

20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  4 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  2 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  384 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  2 18:49Туркиялик дарвозабон терма жамоа ихтиёридан кетиб қолди. У асосий таркибга киритилмаганидан хафа  1 18:22Ўзбекистон U-14 терма жамоаси бу сафар Қозоғистондан енгилди  1 17:59"Ньюкасл" ФИФАдан 6,5 миллион фунт олади  0 17:22Зидан тарихдаги энг яхши жамоани айтди, бу "Реал" эмас  30 16:53МЮ "Арсенал" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун курашга қўшилди  0 16:02"Маргарет Тэтчер, эшитяпсанми, сайлов кампаниянг қизиган пайтда менда сенга бир хабар бор..."  1 15:54Қишда "Нефтчи"ни қайси футболчилар эркин агент сифатида тарк этиши мумкин?   5 15:40Ўзбекистон – Уругвай учрашувини кимлар шарҳлаб боради?  6 15:20Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Уругвайда жиддий йўқотиш  5 14:53Футбол бозорида янги давр: "Барселона" Ямаль учун мисли кўрилмаган таклиф олди!  10

Фарруҳ Турдалиев: "Бошқа жамоаларга ҳурматни сақлаган ҳолда "Нефтчи"нинг имкониятларини юқори баҳолайман" Новости

Фарруҳ Турдалиев: "Бошқа жамоаларга ҳурматни сақлаган ҳолда "Нефтчи"нинг имкониятларини юқори баҳолайман"

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига мусобақалари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига жамоалари футболчилари билан интервьюлар ташкил этишмоқда. Қуйида Фарғонанинг "Нефтчи" клуби етакчи футболчиларидан бири Фарруҳ Турдалиев билан ташкил этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Фарруҳ, айни дамда "Нефтчи" машғулотлари қай тарзда ўтмоқда?


- Машғулотларимиз карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган холда олиб борилмоқда. Керак бўлса, клубимиз қароргоҳида барча жамоамиз аъзолари қолиб машғулотларни ташкил этмоқдамиз. Клубимиз мураббийлар штаби бизни ҳар учрашувда ғалаба учун тайёрламоқдалар.

Юзага келган танаффус вақтида коронавирус инфекциясига тест топширдик, шукри, барча жамоамиз аъзолари соғлом экан.

- ПРО-Лига клублари орасида қайси жамоаларнинг чемпионликка имкониятларини юқори баҳолайсиз?


- Ҳозирча эндигина 3 та тур ўтказдик, шу сабабли қайсидир жамоани алоҳида айтиш қийин. Бошқа жамоаларга ҳурматни сақлаган холда "Нефтчи"нинг имкониятларини юқори баҳолайман. Насиб бўлса мавсум якунида Суперлига йўлланмасига эга чиқамиз.



- Бугунга қадар ПРО-Лигада 3 та тур учрашувлари ўтказилди. "Оқ-тепа" билан сафарда кечган учрашувда дуранг, "Динамо" ва "Хоразм" мағлуб этилди. Шу ўйинлар ҳақида нималарни айта оласиз?


- Ўтказилган 3 та тур мобайнида рақиблардан устун эканлигимиз яққол кўринди. Буни қайд этилган натижалар ҳам айтиб турибди. Сафарда "Оқ-тепа" билан бўлган учрашувда 5-6 та голли вазиятдан фойдалана олмадик, акс холда ҳисоб бутунлай бошқача бўларди. Ўйин охиридаги пенальти туфайли ғалабани қўлдан чиқардик.

- Пандемия даврида ПРО-Лигани марказлаштирилган холда ўтказиш фикрига муносабатингиз қандай?


- Бу саволни клуб раҳбарлари ва мураббийларимизга берганингиз маъқул. Биз қачон ва қаерда бўлса ҳам футбол ўйнашни истаймиз, "Нефтчи" номидан фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Бир неча йиллардан бери "Нефтчи" таркибида фаолият олиб борасиз. Қуйидаги дарвозабонлар орасидан қайси бирини алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардингиз? Ғайрат Ҳасанов, Хислат Чилматов, Юрий Цой...


- Бу дарвозабонларнинг ҳеч бирини алоҳида ажратиб кўрсатиш қийин. Ҳар бирининг ўзига хос устун томонлари бўлган, жамоамизнинг кўплаб ғалабаларига ўз ҳиссаларини қўшишган.

Бугунги кунда Хислат ака Чилматов бизга мураббийлик қилмоқда, яхши дўстмиз. У кишидан кўп нарсаларни ўрганиб келмоқдаман. Ғайрат ака Ҳасанов билан ака-укадекмиз, кўп гаплашиб турамиз.

- Футболчи сифатидаги мақсадларингиз қандай? Бугунга қадар нималарга эришдингиз, нималарга эндиликда эришмоқчисиз?

- Футболдаги вазифам якунига етгунига қадар фақат олға интиламан. Фаолиятимда турли паст-баландликлар бўлди, тан олиш керак. Лекин доим ўз устимда ишлашга, ўсишга интилганман. Русларда "опыт годами" деган ибора бор. Мен ҳам 5-6 йил олдингидан кўра ҳозир бошқача фикрлаяпман. Бежизга бу иборалар айтилмаган.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика