RU

Последние новости

19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  0 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  0 19:20U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 1:0 (матнли трансляция)  30 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  3 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  1 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   18 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Фарқлар қисқармоқда: А Серия 11-тур учрашувлари якунлари Новости

Фарқлар қисқармоқда: А Серия 11-тур учрашувлари якунлари

Италия чемпионатида 11-тур ўйинлари ортда қолди.

"Ювентус" "Эмполи"ни таслим этди

"Кекса синьора" илк сониялардан ҳужумга ташланди ва рақиб ҳимоясига босим уюштира бошлади. Натижада, 8-дақиқадаёқ тўп дарвоза тўрига бориб тушди. Костич қанотдан ажойиб узатмани амалга оширди, Мойзе Кин эса керакли жойда, керакли вақтда пайдо бўлди. Кўп ўтмай, ҳужумчи Маккенининг узатмасидан кейин зарба берди, аммо тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. "Эмполи"да ҳам имконият бўлди. Рикошет натижасида тўп Бандинеллига бориб тушди, лекин унинг уриниши қовушмади ва Шенсни хавфни бартараф этди. "Эмполи" ҳам имкон бўлди дегунча, қўрқмай олдинга борарди. Пьяца қанотдан амалга оширилган узатмадан кейин собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиши мумкин эди.

Танаффусдан кейин "кекса синьора" ҳужум қилишдан тўхтамади ва 10 дақиқа ўтиб, яна гол урди. Куадрадонинг бурчакдан узатган тўпига Уинстон Макккени боши билан яхши зарба йўллади. "Ювентус" ўз ўйинини топиб олган ва тўхташ ниятида эмасди. Узоқ масофадан Костич зарба бериб кўрди, кейин Мойзе Кин ҳимоячини "замах"да чалғитиб, зарба йўллади — бироз ноаниқ. Шу кеча "Эмполи" йирик ҳисобда ютқазиши тақдир экан. Бошқа қанотдан Куадрадо ижросидаги бурчак зарбасидан кейин энди Рабьо аниқ зарба берди. Миреттида ҳам зўр имконият бўлганди, лекин ҳимоячини доғда қолдирган футболчига Викарио тўпга ташланиб, қаршилик қилди. Шундай бўлсада, "кекса синьора" охирги дақиқаларда яна битта гол урди. Данилонинг идеал узатмасидан кейин Рабьо бўш қолган дарвоза қаршисида қолиб кетди. "Ювентус" чемпионатдаги вазиятни ўнгламоқда, аммо ЕЧЛда...


"Милан" "Монца"ни аяб ўтирмади

Ўйин старти тенг курашлар остида ўтди ва анча вақтгача ҳеч ким гол ура олмади. Бу сукунатни Браим Диас бузиб юборди. Майдон марказида дарвозабондан тўпни қабул қилган Диас рақиб дарвозаси томон қараб борди ва тўпни дарвозабоннинг ёнидан ўтказишни уддалади. Бу испанияликнинг мавсумдаги шундай усулдаги 2-голи. Гол ўтказиб юборгач, "Монца" ҳужумга жиддийроқ эътибор қарата бошлади. Дани Карвальонинг бошда берган зарбасидан кейин Татарушану жамоасини қутқариб қолди. "Милан" ҳам ҳужум ҳақида буткул унутиб қўйгани йўқ. Ориги айниқса фаол эди. Аввалига бельгиялик жарима майдончаси ичида бир айланиб олиб, зарба йўллади. Тайм охирига яқин эса у қанотдан тўпни Диасга узатди ва испаниялик бир рақибини доғда қолдириб, дублни расмсийлаштирди.



Испаниялик нафақат ўзи зарба берарди, балки шериклари учун ҳам вазият яратишда жонбозлик кўрсатарди. Аввалига Ребич шу каби имкониятга эга бўлди, аммо киперни алдай олмади. Ориги эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Месьясдан тўпни қабул қилган ҳужумчи жарима майдончасига кирмай, дарвоза тўққизлигини нишонга олди. Бу футболчи учун "Милан" сафидаги биринчи гол бўлди. "Монца" таслим бўлиш ниятида эмасди ва ўз голига етди. Филиппо Раноккья чамаси 30 метрлар масофадан жарима зарбасини амалга ошириб, амалдаги чемпион дарвозасини ишғол этди. Ким билади дейсиз, балки Бондонинг хатоси бўлмаганида барчаси бироз бошқачароқ бўлармиди? У оддий вазиятда тўпни йўқотди ва Тео қанотдан катта тезликда олдинга ўтиб бориб, Рафаэль Леаони кўрди, португалиялик футболчи эса айёрона зарбаси билан якуний ҳисобни ўрнатди. "Россонери" туринликлардан фарқли равишда Чемпионлар Лигасида ҳам вазиятини анча ўнглаб олишга улгурди.


"Наполи" "Рома"ни енгди

"Жалоросси" ўйинни фаолроқ бошлади ва ўйин тизгинини ўз қўлига олишга, вазиятлар яратишга уринди. Улардан энг хафлиси Заньоло ижросида бўлди, аммо бироз ноаниқ. "Наполи" бунга Зельинскининг узоқ масофадан йўлланган зарбаси билан жавоб берди. Бироздан сўнг Ндомбеле бирга-бир вазиятга чиқиб борди, Руй Патрисио катта қийинчилик билан жамоасини ўтказиб юборилган голдан қутқариб қолди. Биринчи бўлимнинг дастлабки қисмида "Рома" ҳимояда тартибли ўйнашга катта эътибор қаратди.

"Наполи" танаффусдан кейин ҳам омадини ҳужумдан излашда давом этди. Аввалига Руй Патрисио тўққизликдан Политанонинг айёр зарбасидан кейин тўпни қайтарди, кейин Осимхеннинг пасидан сўнг Жуан Жезус қулай вазиятдан собиқ жамоасини ранжитишга яқин келди. Босим давом этди. Лозано ажойиб ҳаракат билан Осимхенга вазият яратди, аммо ҳужумчи ўткир бурчакдан нишонга ола билмади. Неаполликларнинг босими охири ўз сўзини айтди. Политано майдоннинг жамоаси томонидан тўпни олдиндаги Осимхенга ташлаб берди, Виктор Смоллинг билан курашда устун келиб, ҳисобни ўзгартирди. Моуриньо "Рома"си эса илк дақиқалардаги фаоллик алдамчи бўлганини билдириб қўйди ва уёғига рақиб ҳимоясини чинакамига безовта қила олмади. "Наполи" етакчиликни сақлаб турибди ва баъзи тақибчилардан "қоча" бошлади.


"Лацио" "Аталанта"дан кучлироқ

"Бургутлар" дарҳол устунликни ўз томонларига оғдириб олишди, 10-дақиқада Милинкович-Савич тўпни қанотдаги Педрога узатди, у жарима майдонидаги Цаканьяни кўрди ва Маттиа мўлжалда адашмади. Кўп ўтмай, деярли худди шундай ҳужум Весинонинг голи билан якунланиши мумкин эди. Педронинг узатмасидан кейин ярим ҳимоячи ўзи истагандек зарба беришни иложини топа олмади. "Аталанта" эса 1-бўлимда ҳужумда айтарли ҳеч нима қила олмади.

Иккинчи бўлим бошланиши билан Адам Марушич 35 метрлар масофадан тўпни айланма зарба берди, бергамолилкар голкипери дарвозасини қутқариши осон бўлмади. Черногориялик футболчи анча фаол эди ва айнан у "бургутлар"нинг 2-голини ташкиллаштириб берди. Марушич қанотдан олдинга ўтди ва тўпни Фелипе Андерсонга узатди, тажрибали футболчи эса ортиқча муаммоларга дуч келмади. "Бургутлар" ҳисобни йирик кўриниш олишига эришиши мумкин эди. Цаканьянинг зарбасидан кейин Спортьелло катта қийинчилик билан тўпни қайтарди. "Аталанта"нинг эса шу куни ўйини умуман ўхшамади. Гасперини жамоаси ўйини борасида жиддий бош қотириши талаб қилинади. "Лацио" эса ғалаба туфайли, айнан "Аталанта"ни мусобақа жадвалида ортда қолдирди ва учликка кириб олди.

Шунингдек, "Торино" "Удинезе"ни, "Болонья" "Лечче"ни мағлуб этди, "Специя" эса "Салернитана"га имкониятни бой берди. 


Сергей Румянцев

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика