Фарҳод Нишонов: "Футболда гол урмасанг, 3 очко қўлга кирита олмайсан"
18 июн 21:11
Новости
Фарҳод Нишонов: "Футболда гол урмасанг, 3 очко қўлга кирита олмайсан"
- Ўйин ҳақида
- "Шўртан" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Бизга маҳорат етишмаяпти. Айрим вазиятларда тўпни қабул қилиш ва узатмаларда хатоликларга йўл қўйяпмиз. Якунловчи зарбаларда ҳам камчиликларимиз бор. Футболда гол урмасанг, 3 очко бермайди. Буни устида ишлаймиз.
- Жамоангиз кубок учрашувларида кучли жамоаларга қарши яхши ўйин кўрсатганди. Про лиганинг сўнги турларида бир оз қийналаётгандек. Жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммо борми?
- Йўқ, жисмоний ҳолатимиз жойида. Таркибда йўқотишлар бор. Дарвозабон ва икки нафар ҳимоячимиз бугунги ўйинни ўтказиб юборишди. Кубок ўйинларида оптимал таркибда эдик.
- Жамоа захирасидан кўнглингиз тўладими?
- Йўқ, захирамиз кўнгилдагидек эмас. Биз ўзимиз истаган футболчиларни ололмай қолганмиз. Ҳозир шу боисдан қийинчиликларга учрадик. Биринчи даврадан сўнг жамоа таркибини 70 фоизга ўзгартирамиз. Ўзгартирмасак, натижа бўлиши қийин экан.
- Қизил карточкага муносабатингиз?
- Футболчига танаффус вақтида айтгандик, сариқ карточкаси бор бўлгани учун эҳтиёткор бўлишини сўрадик. Бироқ у барибир иккинчи карточкани олди ва четлатилди. Бу борада ишлаймиз.
Комментарии