RU

Последние новости

13:13Суперлигадаги навбатдаги истеъфо. Никола Лазаревич "Қизилқум"дан кетди  1 12:40Алмоез Али: "Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошлаб биздан талаб қилинган барча вазифаларни бажарамиз"  2 12:15Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"  0 11:49Факт. Ўзбекистон Тошкентда Қатарга мағлуб бўлмаган   6 11:28Про лига. 9-турда қайси ҳакамлар ишлашади?   1 10:55“Челси“ сўнгги таклифини юборди  1 10:28“Бавария“ рози бўлди  1 10:05Кевин де Брюйне “Наполи“ билан келишув шартлари очиқланди  0 09:33Италия термасини бошқаришга асосий номзодлар маълум  6 09:02“Ал Насср“ МЮ юлдузини сотиб олиш учун ўз юлдузидан воз кечишга тайёр  1 08:31Криштиану Роналду Португалиянинг Миллатлар лигаси финалидаги ғалабаси ҳақида фикр билдирди  38 08:03ЦСКАни бошқариш учун иккита номзод бор  1 07:35ПСЖ футболчиси Испания — Португалия учрашувида энг яхши бўлди  4 07:09Неъматилло Қуттибоев: "Арислан Юсупбаев ва Аъзамжон Алиевларда жароҳат бор"  0 02:47Португалия — УЕФА Миллатлар лигаси соҳиби! Португаллар финалда испанларни пенальтилар серияси орқали мағлуб этишди  155

Фарҳод Магометов - ҚВЗ, диск, футболчига шароит ва “чумчуқлар” ҳақида Новости

Фарҳод Магометов - ҚВЗ, диск, футболчига шароит ва “чумчуқлар” ҳақида

Бугун ПФЛ бош директори 2017 йилги биринчи лигага қуръа ташлаш маросимидан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биринчи лига жамоалари раҳбарларига мурожаат қиламан: Мақсад? Сизларда мақсад нима? Биринчи лигада ўйнашдан мақсадингиз нима? Бизни бироз бўлса ҳам қониқтирадиган ҳолат бўлаётгани йўқ. Биринчи лигани минтақаларга ҳам бўлдик, хаттоки клубларга бонуслар ҳам бердик. Аммо ўзгариш бўлгани йўқ. Шу боис ўтган йилдан сондан сифатга қараб юрдик ва 18 та жамоа қолдирдик. Бироз бўлса ҳам қизиқ бўлсин деган мақсадда. Бир неча йил давомида ПФЛ бадал пулларини оширмадик, аммо буни кўпчилигингиз тушунмадингиз. Қадрига етмадингиз. Бу йилдан клуб раҳбарларини ҳам тартибга чақиришга уринамиз. Бу йил биринчи лига клублари ҳам Ҳалол ўйин деклорациясини тўлдиришади. Олдин фақат олий лига шундай қилганди. Ким бу деклорацияни тўлдирмаса биринчи лигада иштирок этмайди. 10-15 кун ичида барча клублар бизга кафолат хатини олиб келишингиз керак. Бундан ташқари кимларда қарздорлик бўлса уларни ҳам тўламасангиз афсуски сизларни рўйхатдан ўтказа олмаймиз. 

“Машъал” энг тартибли жамоа, “Ғиждувон” эса энг қўпол жамоа бўлди. Биринчи лигада барча клублар камида биттадан қизил карточка олишган. Футболни оёқ билан ўйнашади, агар бошқа нарса билан шуғулланмоқчи бўлсангиз ҚВЗ (КВН)га боринглар. Футболчилар ҳакамларни сўкади, майдонда ўзи билганини қилади. Бундай давом этиши мумкин эмас. 

Клублар пулларни иқтисод қилиб футболчиларга хатто овқат ҳам бермаяпсизлар. Футболчи бечора майдонга оч қорин билан тушади... Маош тўлашда қийинчилик бўлса илтимос ҳеч бўлмаса унга озгина бўлса шароит қилиб беринглар. 

Биринчи лига мураббийларида камида B лицензияси бўлиши шарт. Лицензияси бўлмаса бош мураббий бўла олмайди. Бундан ташқари бу йилдан ҳар бир клуб ўз уй ўйинидан учрашув видеоси ёзилган дискни олиб келиши шарт. 18та ўйин ўтказасизми, демак 18та диск бўлиши шарт. Битта ўйин диски бўлмаса 2 миллион жарима тўлайсизлар. Ҳар бир раҳбар буни қора харфларда ёзиб қўйсин. Ҳозир 21-аср шу боис диск ёзиш қийин бўлмаса керак. 

Футбол мухлислар учун ўйналади. Майдонда клублар ўзаро орани очиқ қилиш эмас футбол ўйнашлари керак. Тўғриси ҳозирда биринчи лиганинг ҳеч бир клуби олий лигада ўйнаб кетишига ишонамайман. 

Иккинчи лига борасида, вилоят ҳокимлари ва вилоят ФФ вице-президентлари илтимос иккинчи лигани тартибга келтириб олинглар. Баъзида ёши катта футболчилар ўйнагани, ўйинлар бўлиб ўтмагани ҳақида хатлар келиб тушади. Биз бунга аралашмаймиз. Қайтараман вилоят футбол федерациясини вице-президентлари иккинчи лигани жой жойига қўйиб қўйинлар. 

Клуб номини ўзгартирсангиз расмий хат билан, қонунга доир тарзда амалга оширинглар. “Бўрилар”, “чумчуқлар”... клубларнинг бундай номларини қабул қила олмаймиз. Ижрои қўмита номни тасдиқлаганидан кейин биз уни тан оламиз. 

Биринчи лига клубларига 20 миллион сўм бадал пули қолади. Ўтган йил ҳам шундай эди. Бунда ўзгариш бўлмайди. 

Бундан ташқари ҳар йили логотипни алмаштирадиган клублар ҳам бор. Илтимос буни ҳам бас қилинглар.

Нарзулла Сайдуллаев


!!! Ҳақоратли коммент эгалари блокланади.

Рейтинг: -75   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика