RU

Последние новости

18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  0 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  98 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6

Фарҳод Магометов: "Олий лигада клублар сонини оширишга тайёр эмасмиз" Новости

Фарҳод Магометов: "Олий лигада клублар сонини оширишга тайёр эмасмиз"

Бугун олий лига-2014га қуръа ташлаш маросимидан сўнг журналистлар ПФЛ директорига ўз саволллари ва таклифлари билан мурожаат қилишди.
Жумладан олий лигада жамоалар сонини ошириш бўйича таклиф берилди.

Фарҳод Магометов: "2018 йилгача бўлган режамизда олий лига клублари сонини ошириш кўзда тутилган, аммо айни пайтда бунга тайёр эмасмиз. Клублар сонини оширганимиз билан, клублар аҳволи, ҳолати бунга жавоб бермайди. Масалан, “Шўртан" ва "Гулистон" 2013 йилги мавсумни баъзўр тугатишди. Бундай клублар олий лигага керакми?! Агар клублар тайёр бўлса, биз лига иштирокчилари сонини 16та эмас, 20тагача ҳам кўпайтирамиз".

Бундан ташқари олий лига клублари стадионида симсиз интернет (Wi-fi) бўлмаса бу клубларни жаримага тортиш таклифи берилди.

Фарҳод Магометов: “Стадионларда симсиз интернет бўлиши кераклиги талабларга киритилган, лицензиялаш ҳужжатларида ҳам ушбу талаб мавжуд. Олий лига клублари вакиллари ўз стадионингизда интернет бўлишини таъминланг”.

Янги йилда бир клубнинг уч нафар футболчиси миллий терма жамоага чақирилса, клуб ўйин санасини ўзгартириш бўйича ПФЛга илтимос билан чиқишга ҳақли. Агар клубнинг беш нафар футболчиси олимпия терма жамоага чақирув олса, бу клуб ўйин санасини ўзгартириш бўйича ПФЛга илтимос билан чиқиши мумкин.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика