RU

Последние новости

11:33Месси Жаҳон чемпионатида қатнашадими?   2 10:47Юлиан Нагельсман кечаги мағлубиятдан сўнг шогирдларини кескин танқид қилди  1 10:15МЮ Онанани ижарага бериши мумкин  3 09:40Бразилиялик бизнесмен бутун бойлигини Неймарга қолдирди  16 09:20Италия терма жамоасининг собиқ устози "Фенербахче"ни бошқаришга асосий номзод  2 09:00Месси ўйиндан олдин кўз ёшларини тўхтата олмади. Баҳс якунидан сўнг мухлислар билан хайрлашди  8 08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  9 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  9 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  6 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  12 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  1 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14

Фарҳод Магаметов: «ОФК комиссияси еттита клубни текширади» Новости

Фарҳод Магаметов: «ОФК комиссияси еттита клубни текширади»

1 август куни Тошкентга Олий Лига клубларини лицензиялаш бўйича Осиё футбол конфедерациясининг текширув комиссияси ташриф буюрди.
ОФК Клублар мусобақалари бошқармаси бошлиғи Бенжамин Тан ва ОФК Молия бўлими ҳисобчиси Он Чон Хёндан иборат делегация беш кун давомида Ўзбекистонда бўлади. Бу вақт давомида Осиёнинг бош футбол ташкилоти вакиллари Ўзбекистон Олий Лигасида иштирок этувчи бир қатор клубларда бўлишади.

ОФКнинг текширувчи ташрифи тўғрисида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магаметов нисбатан батафсил маълумот берди.

«Бугун биз мамлакатимизга Олий Лига клубларини текшириш учун ташриф буюрган Осиё футбол конфедерацияси вакилларини кутиб олдик. Улар Ўзбекистонда 5 августгача қадар бўлишади. Беш кунлик ташриф давомида меҳмонлар еттита клубни кўздан кечиришади. Ушбу қарор ОФК томонидан қабул қилинган. Ташриф тақвимини ҳам уларнинг ўзи тузиб чиққан», - деди Магаметов.

ЎзПФЛ бош директори сўзларига кўра, инспекция ишлари «Бунёдкор» клубидан бошланган, энг сўнгги ташриф эса Ғузорга амалга оширилади – у ерда меҳмонлар «Шўртан»даги шароитлар ва имкониятлар билан танишишади.

«Инспекция 1 августнинг ўзидан бошланди. Рўйхатда биринчи бўлиб «Бунёдкор» қайд этилган. Комиссия 2 август куни Наманган ва Фарғонада бўлади. Шундан сўнг 3 август кнуи «Гулистон», «Сўғдиёна» ва «Динамо»нинг инфратузилмалари текширилади. Меҳмонларимиз борадиган сўнгги клуб «Шўртан» бўлади. Ғузорга сафар 4 августга режалаштирилган», - деди Магаметов.

5 август куни ОФК мутахассислари ЎФФ ҳамда ЎзПФЛ вакиллари билан учрашиб, Олий Лига клублари инфратузилмаларидаги мавжуд ютуқ ва камчиликлар ҳақида маълумот беришади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика