RU

Последние новости

23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  0 23:02ЕЧЛ старт олмоқда! "Реал Мадрид" - "Марсель". Таркиблар аниқ!  1 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   13 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:03"Атлетик" — "Арсенал". Таркиблар маълум  23 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14 18:28Про лига. Икки киши майдондан четлатилган ўйинда "Локомотив" "Олимпик-MobiUz" билан муроса кўчасини танлади  0

Фарҳод Бекмуродов: “Андижон”ни олий лигада қолишига кўпчилик ишонмаганди” Новости

Фарҳод Бекмуродов: “Андижон”ни олий лигада қолишига кўпчилик ишонмаганди”

Олий лиганинг 29-туридан сўнг “Андижон” жамоасининг расман элитада қолиши аниқ бўлди.

“Бургутлар” кеча ўз майдонида “Динамо”ни қабул қилиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Мезбонларнинг голига муаллифлик қилган Фарҳод Бекмуродов учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Дарвоқе, мазкур футболчи бу йил 21 ёшга тўлди. Жорий мавсум олий лигада дебютини нишонлади.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин. Гарчи бугун ғалаба қозона олмаган бўлсакда, асосийси ўз олдимизга қўйилган вазифани уддаладик. Бундан жуда хурсандмиз. Очиғи, кўпчилик “Андижон”нинг олий лигада қолишига ишонмаганди. Аммо биз мақсад сари астойдил курашдик.


- Тақдирни қарангки, биринчи даврада айнан самарқандликларга қарши кечган баҳсда олий лигадаги дебютимни ўтказгандим. Элитадаги илк голимни ҳам айнан “Динамо” жамоасига киритдим.

- Захирадан майдонга тушаётганимда мураббийлар ўнг қанот ярим ҳимоясида харакат қилишимни айтди. Бунгача майдон марказида ўйнаб келганим учунми ёки бошқа сабабми бошида ўйинга киришиб кетишим қийинроқ кечди. Аммо кейинчалик марказроққа ўтиб ўйнадим. Голимга келсак, Анвар ака Бердиев ҳаводаги курашда тўпни менга ютиб берди ва бундан унумли фойдаланиб қолдим.

- Энди келгуси мавсумдан умидим катта. Асосий таркибга кириш учун бор кучим билан харакат қиламан ва бу орқали олимпия терма жамоасидан ҳам таклиф олишга интиламан.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика