Фарҳод Абдуллаев Португалияда ташкил қилинган семинарда иштирок этди
20 фев 2017 11:40
Новости
Фарҳод Абдуллаев Португалияда ташкил қилинган семинарда иштирок этди
Ўзбекистонлик ФИФА ва ОФК инструктори, ОФК ҳакамлар департаменти маслаҳатчиси ва техник эксперти Фарҳод Абдуллаев 13–17 февраль кунлари Португалиянинг Фару шаҳрида ўтказилган ФИФА инструкторлари семинарида иштирок этди.
Мазкур семинарни ўтказишдан асосий мақсад техник ва фитнес-инструкторларни 2017 йилги мавсумга тайёрлашдан иборат бўлди. Семинар ҳам назарий, ҳам амалий машғулотларни ўз ичига олди. Беш кун давом этган ўқув-машғулотларида футбол қоидаларидани ўзгаришларнинг янги – 2017/18 йилги нашри муҳокама қилинди.
Олий даражадаги семинарда ФИФАнинг 52 нафар техник ҳамда 25 нафар фитнес-инструкторлари қатнашди. Ўқув-машғулотларда, шунингдек, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси – италиялик собиқ ҳакам Пьерлуижи Коллина ва ФИФА ҳакамлар департаменти директори Массимо Бузака иштирок этди.
Комментарии