RU

Последние новости

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди Новости

Фарғонада "Спорт мактаблари лигаси" мусобақаси якунига етди

Фарғона вилоятида жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари 2007 ва 2008 йилда туғилган болалар ўртасида Республика чемпионати бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада Республикамизнинг турли худудларидан икки ёш тоифасида жами 23 та жамоа иштирок этди. Футбол учрашувлари Фарғона шаҳридаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида ташкил этилди.

Бугун ушбу мусобақанинг финал баҳслари бўлиб ўтди. Учрашувлар якунида ғолиблар мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида турли даражадаги диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Биз мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси вакили Фаррух Зокировга юзландик.

"Жорий йилнинг 17-22 сентябрь кунлари Фарғона вилоятидаги "Футбол маркази" сунъий қопламали майдонларида 2007-2008 йилларда туғилган ёш футболчилар ўртасида Республика "Спорт мактаблари" футбол лигаси мусобақаларининг бўлиб ўтмоқда. Бугун мазкур мусобақанинг финал босқич учрашувлари бўлиб ўтмоқда. 2008-йилда туғилган болалар ўртасидаги мусобақанинг финал учрашувида Сирдарё ва Сурхандарё жамоалари тўқнаш келишди ва якунда сурхандарёлик ёш футболчилар ғолибликни қўлга киритишди. Айни дамда 2007-йилда туғилган болалар ўртасида Наманган ва Фарғона вилояти жамоалари ўзаро куч синашмоқдалар.

Бугун мазкур мусобақа якунида тақдирлаш маросими ташкил этилади. Шу каби футбол мусобақалари келажакда Республикамиз бўйлаб футбол спорт тури бўйича турли мусобақалар янада кўпроқ ўтказилишига замин яратади" - дейди Фаррух Зокиров.






Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика