RU

Последние новости

02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  1 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  10 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  23 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  41 19:31"Ливерпуль" раҳбарияти бош мураббийга шарт қўйди. Слотдан нималар талаб қилинмоқда?  8

Фарғонада "Маҳаллада футбол" мусобақаси старт олди Новости

Фарғонада "Маҳаллада футбол" мусобақаси старт олди

Шу кунларда Республикамиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар ташаббуслари билан "Маҳаллада футбол" мусобақалари ташкил этилмоқда.

Хусусан бугун Фарғонада мазкур мусобақа старт олди.

13-14 ёшли болалар ўртасида ўтказилган мазкур мусобақада Ўзбекистон футбол Ассоциацияси вакили Маъмур Саидқосимов, Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев, турли даражадаги ОАВ вакиллари ва кўплаб масъул ташкилотлар ходимлари иштирок этмоқдалар. "Маҳаллада футбол" мусобақаси бутун Республикамиз бўйлаб кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда.

Мазкур мусобақа тафсилотлари юзасидан Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Носир Отақўзиев қуйидаги фикрларни билдирди.

"Республикамиз бўйлаб карантин талаблари юмшатилганлиги туфайли аста-секин турли даражадаги футбол мусобақалари ташкил этилмоқда. Хусусан муҳтарам Президентимизнинг футболни ривожлантириш тўғрисидаги фармонлари ижроси юзасидан куни кеча Марғилон шаҳрида "Футболимиз келажаги" мусобақасини ташкил этдик. Бугун эса гувоҳи бўлганингиздек, "Маҳаллада футбол" мусобақалари бўлиб ўтмоқда. Бу ўз-ўзидан Республикамизда, шунингдек Фарғона вилоятида футболга бўлган эътиборнинг юқори эканлигидан далолат беради.

Футбол мусобақаларидан кўриб турибмизки, карантин даврида ёш футболчилар ўйинларни соғиниб қолишган. Мусобақаларга улардаги иштиёқ ва қизиқишни кўриб барчамиз бирдек хурсандмиз" - дейди Носир Отақўзиев.




Бекзод Толибов тайёрлади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика