RU

Последние новости

12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  14 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  39

Фарғонада “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали ташкил этилди Новости

Фарғонада “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали ташкил этилди

2019 йилнинг 26-27 февраль кунлари Фарғона шаҳрида “Келажагимиз умидлари” шиори остида 3-4 синф ўқувчилари ўртасида мини футбол фестивали ўтказилди.

Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ташаббуси билан ўтказиб келинаётган мазкур анъанавий фестиваль юқори савияда ташкил этилди.

Фестиваль “Нефтчи” футбол академияси сунъий қопламали футбол майдонларида ўтказилди. Фестивалда иштирок этган вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидан келган 200 нафар 3-4 синф ўқувчи ёшларига 16 нафар малакали мураббийлар мини футбол машғулотларидан сабоқ бердилар. Машғулотлар ўтиш билан бирга болалар мини футбол бўйича блиц турнирда ҳам иштирок этдилар. Фестивалда иштирок этган 200 нафар болаларнинг барчасига Ўзбекистон Футбол ассоциацияси томонидан ажратилган футбол тўплари, футбол кийими ва сертификатлар тантанали тарзда топширилди.

Фестивалнинг ташкил этишда вилоят футбол ассоциацияси, вилоят болалар ва ўсмирлар футбол академияси, вилоят “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, “Нефтчи” футбол мактаби ходимлари фаол иштирок этдилар.  

Шунингдек фестиваль давомида мураббийлар томонидан селекция ишлари ҳам олиб борилди. 33 нафар иқтидорли болалар спорт мактаблари мураббийлари томонидан футбол гуруҳларига таклиф этилдилар.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика