RU

Последние новости

21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  4 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  21 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  5 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  14 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  120 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7 18:10Элдор Шомуродов Азиз Ҳайдаровга етиб олди   4 17:35"Манчестер Юнайтед" "Ливерпул"нинг трансфер мақсади учун "катта пул" тўлашга тайёр  1 17:04"Барселона" Бундеслиганинг энг яхши ҳужумчиларидан бирини сотиб олишга тайёр. Нархи ошкор қилинди  6 16:35Малайзиянинг қонунни "айланиб ўтиш" уриниши ўхшамай қолди  1

Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди Новости

Фарғонада ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

Бугун Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" спорт мажмуасида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши, Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси ва бошқа мутассадди ташкилотлар хамкорлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида футбол мусобақаси ташкил этилди.

Жами 8 жамоа қатнашган мазкур мусобақада иштирокчилар катта таасуротларга эга бўлдилар.

Мусобақа ҳақида иштирокчиларнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Бугун муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган "Беш ташаббус" лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва ҳарбий қисмлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ташкил этилмоқда" - дейди мусобақа иштирокчиси Бекзод Олимов. Мазкур мусобақада биз Фарғона вилояти божхона Бошқармаси номидан иштирок этмоқдамиз. Ҳозиргина биринчи тур учрашувлари якунига етди. Бу каби мусобақалар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари соғлом турмуш тарзига амал қилишларига, уларни соғломлаштиришга хизмат қилади".

Бекзод Якубов, мусобақа ҳаками: "Бугун спортнинг футбол тури бўйича Фарғона вилояти футбол Ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар хамкорлигида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ўртасида мусобақа ташкил этилмоқда. Бу каби мусобақалар футболнинг оммавийлигини ошириш, шунингдек соғлом турмуш тарзини юксалтиришга хизмат қилади. Иштирокчи жамоларнинг имкониятлари тенг, мусобақа кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда".





Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика