RU

Последние новости

00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  0 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  2 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  5 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2

Фарғонада "Ҳоким кубоги" мусобақаси 23-январдан бошланади Новости

Фарғонада "Ҳоким кубоги" мусобақаси 23-январдан бошланади

Фарғонада ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ҳоким кубоги" мусобақаси 23-январь санасидан старт олади.

 Айни кунларда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан мусобақада иштирок этишни мақсад қилган жамоаларни рўйҳатга олиш ишлари олиб борилмоқда. 

Футбол ассоциациясидаги манбанинг хабар беришича, бу йилги "Ҳоким кубоги" мусобақаси аввалгиларидан ўзгачароқ кўринишда бўлади. Хусусан Фарғона вилояти ҳокимлиги мусобақада ғолибликни қўлга киритган жамоага қимматбаҳо совғаларни ҳозирламоқда. Шунингдек, мазкур мусобақада Суперлига, ПРО-Лига, шунингдек қўшни Қирғизистон ва Тожикистон давлатларидан ҳакамлар жалб этилиши режалаштирилган.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра, мазкур мусобақада водий клубларидан ташқари Тошкентнинг "Бунёдкор", Бухоронинг "Бухоро",  жамоалари, шунингдек Тожикистон ва Қирғизистондан ҳам футбол клублари иштирок этадилар. Шунингдек "Нефтчи", "Қўқон-1912", "Турон", "Андижон", "Истиқлол" каби водий клублари ҳам ҳар йилгидек ушбу мусобақада қатнашишлари маълум бўлган. 

"Ҳоким кубоги" мусобақасида футбол учрашувлари "Нефтчи" спорт мажмуаси майдони, Фарғона давлат университети стадиони, Фарғона футбол маҳорат мактаби ўйингоҳи ва Қувасойнинг "Цементчи" стадионларида бўлиб ўтиши белгиланган. Бундан ташқари мусобақанинг финал учрашувини "Истиқлол" стадионида ўтказиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. 

Championat.asia ижодий гуруҳи мазкур мусобақани тўлиқ ҳажмда ёритиб боришни мақсад қилган. Бизни кузатишда давом этинг!

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика