RU

Последние новости

02:03Ла Лига. "Атлетико" "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда 84-дақиқада гол ўтказиб, ғалабани қўлдан бой берди  1 02:00А Серия. "Фиорентина" 3та пенальти голга айланмаган ўйинда "Милан"ни мағлуб этди, ҳакам 2та қизил карточка кўрсатди, Де Хеа эса учрашув қаҳрамонига айланди!  2 01:55Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ницца"ни ютолмади  0 00:34Ўзбекистон кубогининг янги эгаларига аталган карикатура  0 23:24Хендерсон АПЛга қайтиши мумкин  0 23:09РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Динамо"ни мағлуб этди, Файзуллаевдан навбатдаги гол  6 23:06А Серия. "Рома" "Монца" билан дуранг ўйнади, Шомуродов 86-дақиқада захирадан туширилди  12 22:57БАА чемпионати. "Ал Ваҳда" меҳмонда "Ал Айн"ни мағлуб этди, Эркинов захирада қолдирилди  1 22:50Футзал бўйича ЖЧ. Украинлар Тошкентдаги "жанг"да ғалаба қозонишди, Бразилия чемпион!  1 22:34Бундеслига. "Бавария" 6та тўп киритилган ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  7 22:26АПЛ. "Брайтон" "Тоттенхэм"га қарши ўйинда 0:2ни 3:2га ўзгартирган ҳолда камбэк қайд этди  3 22:03Лига 1. "Ланс" меҳмонда "Страсбур" билан жанговар дуранг ўйнади, Ҳусанов баҳсда доимгидек тўлиқ ҳаракат қилди  8 21:45Футзал бўйича ЖЧ-2024. Бразилия Аргентинани мағлуб этиб, олти карра жаҳон чемпионига айланди  6 21:17Ла Лига. Левандовскининг 25 дақиқа ичида қайд этган хет-триги "Барселона"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  16 21:13Эрон чемпионати. "Фулад" меҳмонда "Тракторсози"ни мағлуб этди, Юсупов тўлиқ ҳаракат қилди  4

Фарғонада "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақаси вилоят босқичи ярим финал ўйинлари ўтказилди Новости

Фарғонада "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақаси вилоят босқичи ярим финал ўйинлари ўтказилди

Теги :  Чарм тўп
Мамлакатимизда ёш авлодни спортга жалб этиш, уларни ҳар томонлама соғлом этиб тарбиялаш борасида бир қатор ижобий ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида маҳаллалар ёшлари, хусусан, 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор футболчилардан ташкил топган жамоалар ўртасида ўтказилаётган “Чарм тўп” анъанавий республика футбол мусобақасининг ташкил этилганлиги юқоридаги фикрларимизнинг яққол далилидир.

Жумладан бугун Фарғона шаҳар футбол академияси майдонида анъанавий "Чарм тўп" футбол мусобақасининг вилоят босқичи ярим финал учрашуви ўтказилди. Мазкур футбол учрашувидан олдин Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Фарғона вилояти футбол ассоциацияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида маросим ташкил этилди. Учрашувдан олдин Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасининг собиқ ва фахрий футболчилари Мансур Саидов, Ғайрат Ҳасанов, Анвар Бердиев, Бахтиёр Ёқубов ва Отабек Зокировлар иштирокида ёш футболчиларга мастер-класс ўтказиб берилди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси садолари остида "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақасининг вилоят босқичи ярим финал учрашувларига старт берилди. Ярим финалнинг дастлабки учрашувида Марғилон шаҳрининг "Баҳрин" маҳалласи жамоаси ҳамда Қўштепа тумани жамоаси вакиллари ўзаро тўқнаш келдилар. Учрашув муросасиз ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Майдонда ҳақиқий профессионаллар каби ҳаракат қилган ҳар икки жамоа футболчиларида ватанпарварлик шукуҳи уфуриб турарди. Учрашувда дастлаб ҳисобни Қўштепа тумани жамоаси вакиллари очишди. Ўйинни бошқариб бораётган бош ҳакам Марғилон шаҳрининг "Баҳрин" маҳалласи футболчилари ўз жарима майдонлари ичида рақибга нисбатан қўполлик ишлатишди деб топди ва марғилонликлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Юзага келган имкониятдан унумли фойдаланган холда Қўштепа тумани жамоаси вакиллари пенальтини аниқ амалга ошириб, учрашувда ҳисобни очишди - 1:0.

Ўтказиб юборилган голдан сўнг Марғилон шаҳри жамоаси вакиллари ҳужумкорликни оширдилар. Бир неча бор яратилган хавфли вазиятлар, жарима зарбалари анча вақтгача наф келтирмади. Ниҳоят кетма-кет ташкил этилган ҳужумлар ўз самарасини бериб, марғилонликлар ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлдилар. Бу вазиятда қанотдан етказиб берилган тўпни марғилонликлар футболчиси бош билан Қўштепа тумани жамоаси дарвозасига гол киритди - 1:1

Учрашув сўнгига қадар ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасига гол киритиш учун имкониятлар юзага келган бўлсада, ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Мусобақа регламентига кўра, учрашув ғолиби пенальтилар сериясида аниқланди. Шиддатли кечган футбол лотереясида Марғилон шаҳар "Баҳрин" жамоаси вакиллари ғалаба қозониб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Умуман олганда, Фарғона вилоятида "Чарм тўп" анъанавий футбол мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, финал учрашуви бугун соат 17:00 да Фарғона шаҳар футбол академияси майдонида ўтказилади.



Бекзод Толибов, Фарғонадан махсус



Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика