RU

Последние новости

07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  2 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6 03:05ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди  136 02:49ОЧЛ 2. "Истиқлол" жавоб учрашувида ҳам "Ал Ҳуссайн"га ютқазиб, мусобақани тарк этди  0 01:00ЕЧЛ. "Галатасарой" плей-оффнинг илк баҳсида "Ювентус"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 00:03Элит ОЧЛ. "Трактор" "Ал Ғарафа"ни мағлуб этди. "Ал Иттиҳод" "Ал Садд"ни таслим этди (умумий гуруҳ босқичининг якуний жадвали)  2 23:39Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев "Навбаҳор"га ўтмоқда  14 23:24Сака ва "Арсенал" шартномани узайтирди. Букайо клубда энг юқори ҳақ оладиган ўйинчига айланади (BBC)  9 22:59МЮ Рэшфорд учун "Барселона"га чегирма беришни режалаштирмаяпти  3 22:24"Пахтакор" голларга бой кечган назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  13 22:10ОКМК назорат учрашувида Грузия клубига ютқазди  3 21:30"Бухоро" Россия клуби билан дуранг ўйнади  1 21:06Каннаваро: "ВАР протоколини ҳозироқ ўзгартириш лозим - хатолар чемпионат натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин"  3 20:32Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"  55 19:57"Арсенал" "Атлетико" ҳужумчиси учун 120 млн евро таклиф қилган, аммо рад жавобини олган  4

"Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017". "Қўқон-1912" - финалда Новости

"Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017". "Қўқон-1912" - финалда

Бугун "Фарғона вилояти Ҳокими кубоги-2017" мусобақасининг ярим финалида "Қўқон-1912" ва "Машъал-2" жамоалари тўқнаш келишди.

Бугун финал йўлланмаси ҳал бўлиши боис жамоалар ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. 12-дақиқада вакилларимиз рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятни вужудга келтиришди. Баҳодир Пардаев тўпга кеч қолди. Акс ҳолда… 31-дақиқада Жалил Кимсановнинг боши билан берган зарбаси дарвоза устуни ёнгинасида ўтиб кетди. 34-дақиқада муборакликлар бурчак тўпини тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аваз Агалиевнинг бурчакдан тепган тўпи тўғри Азиз Ашуров қўриқлаётган дарвозага келиб тушди – 0:1.

35-дақиқа Баҳодир Акрамов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим бошида бош ҳакам жамоамиз устози Нўъмон Ҳасановга қизил карточка кўрсатди. 57-дақиқада жаримадан оширилган тўпни Андрей Сидоров боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўллаб ҳисобни тенглаштирди. 70-дақиқада Андрей Сидоров қулай имкониятни қўлдан бой берди. Бир киши кам бўлиб қолганига қарамай, жамоамиз иккинчи таймда катта ташаббусга эга бўлишди. Ўйиннинг асосий вақти дуранг билан якунлангач, мусобақа регламентига кўра, дарҳол пенальтилар серияси тепилди. Пенальтилар сериясида эса омад жамоамиз томонидан бўлди. Дарвозабонимиз Никита Рибкин икки марта пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.

Шундай қилиб "Қўқон-1912" оғир кечган ўйинда финал йўлланмасини қўлга киритди.
 


“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”
Ярим финал
“Қўқон-1912-1” – “Машъал-2” – 1:1 (0:1) пен. сер (4:3)
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев, Шерзод Аъзамов, Жавоҳир Ҳакимов, Санжар Раҳмонов.
Голлар: Андрей Сидоров – 57. – Аваз Агалиев-34.

“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров (13. Никита Рибкин-46), 23. Александр Мерзляков, 8. Акмал Холмуродов, 31. Дарко Гожкович, 33. Жалил Кимсанов (22. Мурод Холмуҳаммедов-46), 15. Ойбек Рустамов (75. Иброҳим Раҳимов-90), 6. Баҳодир Акрамов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-46), 7. Жамшид Ҳасанов (28. Аваз Маматхўжаев-67, 70. Собир Ҳамидов-90), 29. Суҳроб Бердиев (17. Андрей Сидоров-46), 18. Баҳодир Пардаев.

“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 22. Сергей Кондратъев, 17. Максим Липин (8. Абдуллоҳ Олимов-46), 29. Асил Бегимқулов, 55. Аваз Агалиев, 6. Сардор Абдураимов (13. Жонибек Мирзақулов-66), 28. Марадона Сафаров (90. Зафар Тўраев-79), 9. Ҳумоюн Муртазоев (7. Зоҳир Қўзибоев-70), 11. Мақсад Муҳамедов (19. Жамолиддин Убайдуллаев-52), 2. Искандар Шойқулов, 27. Бобур Қосимов.
Захира: 12. Шохрух Эшбўтаев, 18. Аббос Амонов.
Назоратчи: Анвар Ўринов.

Пенальтилар серияси:
Баҳодир Пардаев – 1:0.
Аваз Агалиев – 1:1
Мурод Холмуҳаммедов -2:1.
Бобур Қосимов – 2:2.
Андрей Сидоров – 3:2.
Абдуллох Олимов – 3:3.
Иброҳим Раҳимов – 3:3 (дарвозабон)
Жамолиддин Убайдуллаев 3:3 (дарвозабон)
Собир Ҳамидов – 4:3.
Зафар Тўраев – 4:3 (дарвозабон)

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика