RU

Последние новости

23:58Шквирин "Андижон"да  0 23:31Суперлигада 2025 йилги мавсумнинг илк қисмидаги энг яхши 10 ўйинчи  2 22:36"Барселона"га "Челси" форварди керак  4 22:11ЦСКА ва Аббос Файзуллаев — Россия Суперкубоги соҳиби  9 21:40Элдор Шомуродов нега айнан "Истанбул Башакшеҳир"ни танлади?  7 20:48"Ливерпуль" футболчиси "Реал"га ўтишга тайёр  3 20:20Неймар қиз фарзандли бўлди, Роналду яхтада Жоржина билан сайрга чиқди. Футбол юлдузлари ҳафтани қандай ўтказди?  3 19:55Тебас "Реал"нинг Ла Лигадаги биринчи ўйинини кўчирилмаслигини айтди  9 19:24"Ювентус" футболчиси Дуглас Луис фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 18:59"Арсенал" "Барселона" ярим ҳимоячиси учун курашга қўшилди  12 18:52"Навбаҳор", "Динамо", "Бухоро"га жарима ва яна кўплаб қарорлар – Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши тафсилотлари  12 18:29Эшитдик-да! Жамшид "Нефтчи"дан "Навбаҳор"га қайтмоқда  20 18:15"Арсенал" мухлислари Мадуэке трансферига қарши чиқишмоқда  4 17:46Абрамов, Алибоев, Неъматов ва Сергеев — Суперлигада 1-давранинг энг яхшилари  2 17:20Месси "Барселона" учун хайрлашув учрашувини янгиланган "Камп Ноу"да ўтказади  7

Фарғона ҳоким кубоги. "Қўқон-1912"да битта ғалаба ва дуранг Новости

Фарғона ҳоким кубоги. "Қўқон-1912"да битта ғалаба ва дуранг

Фарғона ҳоким кубоги турнирининг бугун 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Муҳсин Низомиддинов бошқарувидаги “Қўқон-1912-2” жамоаси эса бугун мусобақада илк учрашувини ўтказди.
Қиргулидаги “Нефтчи СК” стадионида ёшлар жамоамиз биринчи лига аъзоси “Ёзёвон-лочинлари” билан куч синашди.

Асад Дўрмонов бошчилигидаги ёзёвонликлар ўйиннинг 14-дақиқасида пенальтидан ҳисобни очишга эришди – 1:0.

Иккинчи бўлимда эса қўқонликлар жавоб тўпини киритиби, мувозанатни тиклади – 1:1.

Учрашуда бошқа гол кузатилмади.

 
“А” гуруҳи, 2-тур

30.01.2015

11:00. “Ёзёвон-лочинлари” – “Қўқон-1912-2” 1:1 (1:0).
Фарғона. “Нефтчи СК” стадиони.
Ҳакам:
Равшан Кападзе (Фарғона).
“Ёзёвон-лочинлари”: Шуҳрат Сотволдиев, Жаҳонгир Юсуфжонов, Улуғбек Олимов, Ёқубжон Эралиев, Боймирза Абдуллаев, Дилмуҳаммад Худойбердиев, Зоҳид Исмоилов, Владислав Норов, Шаҳбоз Абдураҳмонов, Баҳром Юсупов, Жўрабек Собиров.
Захира: Дониёр Минавваров, Бобур Расулов, Акбар Абдураҳмонов, Аброр Исмоилов, Умид Ҳошимов, Акрам Мухторов, Қобул Эргашев.   

“Қўқон-1912-2”:
Нодир Ашурматов, Равшан Ҳайдаров, Муҳаммаданас Ҳасанов, Нодирбек Қўзибоев, Муҳриддин Мамасолиев, Авазхон Маматхўжаев, Аъзамжон Самижонов, Ойбек Рустамов, Азаматжон Турсунов, Анвар Раҳимов, Маъруф Зокиржонов.
Захира: Достонбек Мелиқўзиев, Иқбол Маликжонов, Исмоил Охунжонов, Дадахон Сулаймонов.
Голлар: Зоҳид Исмоилов, 14-пен – Азаматжон Турсунов, 80.

 
“В” гуруҳи, 2-тур
“В” гуруҳидаги “Қўқон-1912-1” жамоамиз бугун “ФарДУ-Футбол инфо” жамоасига қарши майдонга чиқди. Мазкур учрашувда тажриба борасида устунликка эришган жамоамиз ҳисобда ҳам буни исботлади.

Дастлаб дарвозабон қийинчилик билан қайтарган тўпни жарима майдони ичида Отақўзиев осонликча дарвоза тўрига жойлаб, ҳисобни очди – 1:0.

33-дақиқада эса Сардор Эминов жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди. Унинг зарбасидан кейин тўп дарвозани юқори тўққиўлигига бориб тушди – 2:0.

Иккинчи бўлимда ҳам қўқонликлар ташаббусни рақибга бериб қўймади ва кетма-кет ҳужумлар ташкил этди.

Иккинчи бўлим бошларида марказий ярим ҳимоячи Баҳодир Акрамов жамоадошлари билан “стенка” ўйнаган холда, дарвозанинг пастки ўнг бурчагини аниқ нишонга олди – 3:0.

Ўйин тақдири деярли ҳал этилганидан кейин “ФарДУ-Футбол инфо” ўйинчилари катта иштиёқ билан олдинга интилди. Вазиятларнинг бирида Камрон Мунавваров ҳимоячилар қуршовидан қочиб кетиб, дарвозабон билан бирга-бир чиқиб борди ва аниқ зарбаси билан ҳисобни қисқартиришга эришди – 3:1.

81-дақиқада эса Ориф Мамажонов узоқ масофадан зарба йўллаб, тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб ташлади ва шу тариқа бу ўйинда ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди – 4:1.

Баҳсда бошқа гол кузатилмади жамоамиз 6 очко билан “В” гуруҳи пешқадамига айланди.   
 

30.01.2015

"Қўқон-1912-1"- "ФарДУ-Футбол инфо" 4:1 (2:0).
Фарғона. Спартак стадиони.
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов (Андижон), Ёрмуҳаммад Абдусаломов (Фарғона), Шохруҳ Аъзамов (Фарғона)

Голлар: Носир Отақўзиев, 23. Сардор Эминов, 33. Баҳодир Акрамов, 49. Камрон Мунаввваров, 71. Ориф Мамажонов, 81.
“Қўқон-1912-1”: Андрей Бакланов (С), Қаҳрамон Муҳаммаджонов, Игорь Голбан, Ҳасанбой Эргашев, Жалил Кимсанов, Ориф Мамажонов, Баҳодир Акрамов, Иззат Ғаниев, Дамир Низанов, Сардор Эминов, Носир Отақўзиев.
Захира: Азиз Ашуров, Абдулатиф Абдуқодиров, Шохруҳ Холматов, Баҳром Юлдашев, Нодир Қўзибоев, Қувондиқ Рўзиев.

“ФарДу-Футболинфо”: Улуғбек Абдумаликов, Ислом Зиёталиев, Шодиёр Хожиматов, Зиёд Қурбонов, Мирзоҳид Эгамбердиев, Усмон Соипов, Ҳаёт Ёқубов, Фарруҳ Одилов, Илмиддин Маматбоқиев, Алишер Нуралиев, Маматвали Нуриддинов.
Захира: Элмурод Мирзаматов, Улуғбек Абдуқодиров, Хайрулло Мадаминов, Муслим Абдуллаев, Дилмурод Шаматов, Бекзод Алижонов, Камрон Мунавваров.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика