RU

Последние новости

01:30Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ - "Реал" 3:0 (матнли трансляция)  137 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  0 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  18 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  3

Фарғона ҳоким кубоги бу сафар ҳам “Нефтчи”да қолди Новости

Фарғона ҳоким кубоги бу сафар ҳам “Нефтчи”да қолди

Ваниҳоят Фарғона шаҳрида ҳоким кубогининг финал ўйини якунига етди. “Спартак” стадионида кечган ўйинга бўлган қизиқиш юқори эди.
Шунинг учун ҳам трибуна ишқибозлар билан тўлиб-тошиб кетди. Фарғоналик мухлислардан ташқари Қўқондан ҳам юздан зиёд томошабин ташриф буюрганини кўриш мумкин эди.

Учрашувда қўқонликлар тезкор гол билан стадионни ларзага келтирди. Носир Отақўзиев собиқ жамоаси дарвозасини ишғол этди. Бу ҳисоб узоққа чўзилмади ва Шерзод Ҳакимов дубл қайд этган бўлса, Мансур Саидов жамоадоши Акмал Холматовнинг пасини гол билан якунлаб, танаффусга қадар “Нефтчи”нинг ғалабасини таъминлади.

Иккинчи бўлимнинг сўнггиларида эса захирадан майдонга тушган Рўзимбой Аҳмедов бош билан Бакланов дарвозасини ишғол этди.

Шу тариқа учрашув якунланди ва бу сафар ҳам ҳоким кубоги “Нефтчи”да қолди.

Ўйиндан сўнг Фарғона вилояти футбол федерацияси вице-президенти Салимжон Зокиров иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, “Қўқон-1912” жамоасини 2-ўринни эгаллагани муносабати билан диплом билан тақдирлади.

Фарғоналикларга эса диплом билан биргаликда Кубок топширилди.

Фарғона ҳоким кубоги. Финал
05.02.2015
“Нефтчи-1” – “Қўқон-1912-1” 4:1 (3:1).
Фарғона. “Спартак” стадиони.
Ҳакамлар:
Равшан Кападзе, Анвар Ўринов, Шохруҳ Аъзамов.
Голлар: Носир Отақўзиев, 8. Шерзод Ҳакимов, 28, 44. Мансур Саидов, 35. Рўзимбой Аҳмедов, 83
“Нефтчи-1”: 1.Евгений Черемесин, 5.Достон Турсунов, 3.Шукурали Пўлатов, 30.Зокир Нурматов, 20.Умид Қодиров, 7.Мансур Саидов, 77.Бахтиёр Ёқубов, 17.Акмал Холматов, 10.Отабек Ҳайдаров, 29.Шерзод Ҳакимов, 4.Ойбек Нурбоев.
Захира: 16.Сергей Смородин, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 40.Жаҳонгир Дадабоев, 14.Сардор Қулматов, 15.Дониёр Фозилов, 25.Камронбей Кападзе, 11.Таваккал Абдураҳмонов.
“Қўқон-1912-1”: 12.Азиз Ашуров, 5.Ҳасанбой Эргашев, 18.Игорь Голбан, 19.Қаҳрамон Муҳаммаджонов, 27.Баҳром Юлдашев, 22.Ориф Мамажонов, 6.Баҳодир Акрамов, 7.Иззат Ғаниев, 8.Сардор Эминов, 10.Дамир Низанов, 23.Носир Отақўзиев.
Захира: 16.Андрей Бакланов, 21.Шохруҳ Холматов, 9.Абдулатиф Абдуқодиров, 17.Азиз Тўхтабоев, 14.Нодирбек Қўзибоев, 15.Маъруф Зокиржонов, 26.Александр Лепасович.
Огоҳлантиришлар: Мансур Саидов, 43. Шукурали Пўлатов, 47. Отабек Ҳайдаров, 58.
Четлатиш: Баҳодир Акрамов, 90+2.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика