"Фанат Суперлига". "Насаф" – "Сўғдиёна" 3:1
09 апр 2020 17:14
Новости
"Фанат Суперлига". "Насаф" – "Сўғдиёна" 3:1
"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.
Ҳар бир ўйинда футболга оида 4та савол берилади.
Қоида: Бугундан бошлаб савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Агар икки жамоа мухлиси бир сонияда жавоб беришса иккала жамоага балл берилади.
Агар сиз мезбон жамоа мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию меҳмон жамоа мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.
"Фанат Суперлига". "Насаф" – "Сўғдиёна"
"Ўйин" соат 17:15да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади.
Агар саволга жавоб 5 дақиқа ичида топилмаса кейинги саволга ўтилади. Тўғри жавоб бериб қайсидир жамоага очко келтирган ник соҳиблари ўша турда бошқа жамоа мухлиси бўла олишмайди!
1-Савол: 2000 йил Олий лигада "Насаф" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Зафар Холмуродов (Abdulxaqov Nodir "Насаф" мухлиси биринчи бўлди)
2-Савол: 2007 йил Шавкат Саломов қайси клубда ўйнаган? Жавоб: "Қурувчи" ёки "Бунёдкор" (Shahzod Rasulev "Насаф" мухлиси биринчи бўлди)
3-Савол: 2004 йил Олий лигада "Сўғдиёна" тўпурари ким бўлган? Жавоб: Расул Ҳайитов (umka23_real "Насаф" мухлиси биринчи бўлди)
4-Савол: 2016 йил Зафар Полвонов қайси клубда ўйнаган? Жавоб: "Шўртан" (жураев 6566 "Сўғдиёна" мухлиси биринчи бўлди)
Ўйин тугади. "Насаф" – "Сўғдиёна" 3:1
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии