RU

Последние новости

22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  3 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  9 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  7 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  32 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  6 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  5

"Фанат Суперлига". "Металлург" - "Локомотив" 3:3 Новости

"Фанат Суперлига". "Металлург" - "Локомотив" 3:3

"Фанат Суперлига"да тўқнаш келадиган жамоаларнинг мухлислари ўз билимлари орқали беллашадилар.

Ҳар бир ўйинда 4та савол берилади. Ўша жамоалар тўқнашуви ўртасидаги ўйинлардан келиб чиқиб 2та савол, хориж ва Ўзбекистон терма жамоаларига оид 2та савол бўлади.

Қоида: Савол берилганидан кейин энг биринчи қайси жамоа мухлиси жавоб берса ўша жамоага 1 балл ёзилади. Вилоятларда интернет тезлиги пастлиги ёки ўчиб қолишини инобатга олсак иккинчи жавоб ўртасидаги фарқ 1 дақиқани ташкил қилиши мумкин. Яъни масалан "Андижон" мухлиси 17:45да жавоб берса, "Сурхон" мухлисининг 17:46даги жавоби қабул қилинади.

Агар сиз "Металлург" мухлиси бўлсангиз жавобингиз олдидан 1 рақамини қўйинг. Бордию "Локомотив" мухлиси бўлсангиз 2 рақамини қўйинг ва жавобингизни ёзинг.


"Ўйин" соат 18:30да бошланади ва 4та савол шу саҳифада берилади. Жавобларни пастда фикр билдириш бўлимига ёзиш мумкин бўлади. 

1-савол: Олий лигада бу жамоалар ўртасидаги тарихий биринчи баҳсда қандай натижа қайд этилган? Тўғри жавоб: 1:1. (Yokubov (Металлург мухлиси) биринчи тўғри жавоб берди. 

2-савол: Ўтган йил бу жамоалар ўртасидаги Тошкентда кечган баҳсда 1:1 ҳисоби қайд этилган. Шу ўйинда гол урган футболчиларнинг исмлари нима? Тўғри жавоб: Ислом (Исоқжонов ва Тўхтахўжаев) (Темурбек Валиев (Локомотив мухлиси) биринчи тўғри жавоб берди

3-савол: 2004 йил Олий лигада ким тўпурар бўлган? Тўғри жавоб: Шуҳрат Мирхолдишоев (Иккала жамоа мухлислари бир дақиқа ичида жавоб беришди)

4-савол: Маркос Сенна қайси терма жамоа сафида Европа чемпиони бўлган? Тўғри жавоб: Испания (Иккала жамоа мухлислари бир дақиқа ичида жавоб беришди)

Ўйин тугади: "Металлург" - "Локомотив" 3:3

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика