"Фанат лига". "Милан" - "Интер"
29 мар 2020 23:00
Новости
"Фанат лига". "Милан" - "Интер"
Шартлар: Тошкент вақти билан 22:15да "Милан" ҳамда "Интер" тўқнашуви мавзусида дастлабки савол берилади. Кейинги саволлар 5 дақиқа оралиғида бериб борилади. Саволларнинг умумий сони 4та.
Агар "Милан" мухлиси сифатида жавоб бермоқчи бўлсангиз, жавобдан олдин ёки кейин 1 рақамини қўйинг, агар "Интер" ишқибозлари жамоасида бўлсангиз жавобга 2 рақамини қўшиб қўйинг. Жамоа рақами қўйилмаган жавоблар ҳисобга олинмайди.
Ҳар бир тўғри жавоб учун "Милан" ёки "Интер" жамоасига 1 баллдан берилади. Савол биринчи аниқ жавобгача давом этади. Агар иккала жамоа вакили бир дақиқа ичида тўғри жавоб берса, ҳар бир жамоага 1 баллдан берилади.
1."Милан" ҳамда "Интер" ўртасидаги расмий баҳсларда энг кўп гол киритган иккинчи тўпурар ким ва урган голлари сони нечта?
Жавоб: Жузеппе Меацца, 13та гол.
Тўғри жавоб муаллифи: The Great Sultan
"Милан" - "Интер" 0:1
2. XXI асрда "Милан"да ҳам "Интер"да ҳам тўп тепган 3 футболчи номини айтинг.
Тўғри жавоб муаллифи: Toxir_N
"Милан" - "Интер" 1:1
3. "Милан" ҳамда "Интер" ўртасидаги расмий тўқнашувларда қайси клубнинг қўли кўпроқ баланд келган ва айнан неча марта рақибни мағлуб этган?
Жавоб: "Интер", 82та ғалаба.
Тўғри жавоб муаллифи: The Great Sultan
"Милан" - "Интер" 1:2
4. А Серия доирасида ўтказилган сўнгги Милан дербиси санасини кўрсатинг.
Жавоб: 9 февраль, 2020 йил.
Тўғри жавоб муаллифи: FC.Internazionale 1908
"Милан" - "Интер" 1:3
Баҳс якунланди. "Милан" - "Интер" 1:3
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Комментарии