RU

Последние новости

14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  0 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  0 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  5 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  2 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  10 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  23 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  2 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  7 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2

Фан-клублар маданиятли мухлисликни тарғиб этишлари кераклиги таъкидланди Новости

Фан-клублар маданиятли мухлисликни тарғиб этишлари кераклиги таъкидланди

Ўзбекистон Футбол Федерацияси анжуманлар залида Ўзбекистон Профессионал Футбол лигаси раҳбарияти, Тошкент шаҳридаги Олий Лига футбол клублари вакиллари ва ушбу жамоаларнинг мухлислар клубларининг Ички ишлар вазирлиги ходимлари иштирокида учрашуви бўлиб ўтди.
ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магаметов раислик қилган учрашувда ИИВ Жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нурбек Сафаров ва ИИВ Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бошқармаси бўлим бошлиғи Исломбек Жаҳонгиров қатнашди.

Учрашув чоғида Ўзбекистонда футболни ривожлантириш ва оммавийлаштириш бўйича давлат даражасида чора-тадбирлар амалга оширилаётгани, янги спорт иншоотлари ва замонавий стадионлар спортчи ва томошабинлар ихтиёрига топширилаётгани, бунинг самараси ўлароқ футболчилар ва футбол жамоалари ички ва халқаро майдонларда маълум муваффақиятларга эришаётгани таъкидланди.

Айни вақтда, яқин хориж мамлакатларида футбол мухлисларининг сиёсий низоларга аралашиб қолиши ҳолатлари ёки футбол мухлисларининг бевосита аралашуви билан футбол учрашувлари атрофида турли тартиббузарликлар амалга оширилаётгани қайд этиб ўтилди. Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистонда ташкил этилган сўнгги бир неча маҳаллий ва халқаро учрашувлардаги футбол мухлисларининг ўзини тутиши ва хулқи мониторинг қилингани маълум қилиниб, ушбу ҳолат бўйича танқидий муносабатлар билдирилди.

2013 йил февралида Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг буйруғи билан Футбол бўйича спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида томошабинларнинг (мухлисларнинг) ўзини тутиш қоидалари тасдиқланган бўлиб, Нурбек Сафаров ўз нутқи давомида футбол клублари қошида ташкил этилган мухлислар клублари ушбу қоидаларда кўрсатилган талабларга риоя этишлари кераклиги ва улар стадиондаги бошқа томошабинларга ўзини тутиш борасида намуна бўлишлари кераклигини қайд этиб ўтди.

Ўз навбатида, Исломбек Жаҳонгиров футбол клублари қошида ташкил этилган мухлислар клублари аъзолари стадионларда маданиятли мухлисликни тарғиб этишлари кераклиги ҳақида фикр билдириб, футбол учрашувлари вақтида хавфсизликни таъминлашга масъул бўлганлар ва мухлислар клублари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Мулоқот чоғида Олий Лига баҳслари доирасида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Динамо» (Самарқанд) – «Пахтакор» (Тошкент) учрашувидан сўнг рўй берган нохуш ҳолатларга ҳам тўхталиб ўтилди. Ҳозирги вақтда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда, томонларнинг кўрсатмалари ўрганиб чиқилмоқда. Қайд этишларича, ушбу нохуш ҳолатлар сабаб ҳеч ким жабр кўрмаган, бироқ моддий зарарлар етказилган. Бундай ҳодисалар келажакда такрорланмаслиги кераклиги, бунинг олдини олиш учун мухлислар клублари билан учрашувларни кўпроқ ташкил этиш ва тушунтириш ишлари олиб бориш зарурлиги таъкидланди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика