RU

Последние новости

02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  14 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  1 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  11 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  2 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  8 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  5 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  4 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3

Фаҳад Ал Муваллад иккинчи марта футболдан четлатилди Новости

Фаҳад Ал Муваллад иккинчи марта футболдан четлатилди

Ушбу футболчи Саудия Арабистони миллий терма жамоаси ҳамда "Ал Иттиҳод" клуби аъзоси ҳисобланади.

Фаҳад Ал Муваллад 2019 йилнинг май ойида тақиқланган дори истеъмол қилгани туфайли бир йилга футболдан четлатилганди. "Ал Иттиҳод" футболчисини яқинда "Ал Насср"га қарши ўйиндан сўнг яна текшириб кўришди. Унинг қонида тақиқланган модда топилгани сабаб футболчи яна бир йилга четлатилди.

Клуб шифокорининг айтишича, бу ҳеч қандай тақиқланган дори эмас, балки мушаклардаги оғриқни олишга ёрдам берувчи восита экан. Аммо Саудия Арабистони анти-допинг қўмитаси ҳозирча клуб шифокорининг гапларига қулоқ солмаяпти. 

Шундай қилиб Фаҳад Ал Муваллад фаолиятида иккинчи бор бир йилга катта футболдан четда қоладиган бўлди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика