RU

Последние новости

15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  1 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  2 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  16 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  4 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  7 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6

FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди" Новости

FA Гвардиоланинг Англия Кубогидаги тўп ҳақидаги шикоятларига жавоби: "У ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди"

FA Пеп Гвардиоланинг тўп ҳақидаги шикоятларига муносабат билдирди. Эслаб ўтамиз, Англия Кубогининг 1/8 финалида "Плимут" устидан қозонилган ғалаба (3:1)дан сўнг "Манчестер Сити" бош мураббийи ушбу турнирда қўлланиладиган тўп сифатини танқид қилган эди.
Англия Футбол Ассоциацияси (FA) вакили испаниялик мутахассиснинг баёнотларига изоҳ берди:  
"Англия Кубоги ва FAнинг бошқа барча мусобақаларида қўлланиладиган Mitre Ultimax Pro тўпи ФИФА талабларига мувофиқ синовдан ўтказилди.  
Профессионал футболда ишлатиладиган барча тўплар ФИФА Quality Pro аккредитациясига мувофиқ бўлиши керак, ва бу тўп барча синов талабларига жавоб беради.  
Mitre сингари, биз ҳам афзалликлар субъектив эканлигини тушунамиз, лекин биз тўпнинг яхши ишлашига ишончимиз комил. Ҳозиргача мусобақада 350 дан ортиқ гол урилди, бу эса бундай юқори рақобатли турнирга ҳаяжонли хусусият бағишлайди" – дейилди FA томонидан.
Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика