Европанинг 12 дан ортиқ ассоциацияси норозилик сифатида ФИФАни тарк этишни режалаштирмоқда
20 окт 2021 20:11
Новости
Европанинг 12 дан ортиқ ассоциацияси норозилик сифатида ФИФАни тарк этишни режалаштирмоқда
Европанинг 12 дан ортиқ ассоциацияси ҳар икки йилда бир марта жаҳон чемпионатини ўтказиш таклифига норозилик билдириш сифатида Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) таркибидан чиқишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ ФИФА президенти Жанни Инфантино ФИФАнинг йил охиригача жаҳон чемпионатини ҳар икки йилда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш нияти борлигини маълум қилганди. 22 сентябрь куни Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ушбу ташаббусни танқид қилди.
Манбанинг хабарига кўра, 12 дан ортиқ ассоциация УЕФАга ФИФАдан чиқиш нияти ҳақида хабар берган. ФИФА низомига кўра, ҳар қандай ассоциация календарь йили тугашидан олти ой олдин хабар бериш орқали ташкилотдан чиқиб кетиши мумкин.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии