RU

Последние новости

13:33Ўзбекистон U-18 Тошкентда йиғин ўтказади. Таркиб маълум  1 13:03"Ливерпуль" 90 млн евро эвазига ҳужумчи харид қилиши мумкин  1 12:38Де Бруйне "Наполи"да нечинчи рақамни олди?  0 12:14"Манчестер Юнайтед" Бундеслигадаги ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 11:32"Интер"нинг асосий трансфер мақсади маълум қилинди  0 11:07Тома Табатадзе "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  25 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  3 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  27 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  6 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  1 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  25 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда Новости

Европа топ-жамоалари 32 та жамоа иштирокида ўтказиладиган клублар ўртасидаги ЖЧда қатнашишдан бош тортмоқда

ФИФА мушкул вазиятда қолди.

Европанинг топ-клублари 32 жамоа иштирок этадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашишни хоҳламаяпти.

"Daily Mail" нашрининг ёзишича, Европанинг катта клублари ФИФАнинг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатини янги форматда ўтказиш таклифини рад этишган. Ташкилот 2025 йил АҚШда бўлиб ўтадиган мусобақада 32 та жамоа иштирок этадиган форматни таклиф қилди.

ФИФА турнирнинг янги формати Европанинг 220 етакчи терма жамоаси вакилларини жамлаган Европа клублари ассоциацияси йиғилишида келишиб олинишига умид қилган. Бироқ ФИФА президенти Жанни Инфантино лойиҳанинг қўллаб-қувватланмаслигини англагач, бу масалани кун тартибидан олиб ташлади.

Ҳозир ФИФА мушкул вазиятда қолди.

УЕФА бу ғоянинг амалга оширилишига қарши чиқади, чунки уни Чемпионлар Лигаси учун таҳдид деб билади. Балки клублар катта мукофот пули туфайли фикрини ўзгартирар – ФИФА улар 150 миллион фунтни ташкил этишини ваъда қилмоқда.

ФИФА 2025 йилги клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати АҚШда ўтказилишини истайди, чунки бу 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун синов мусобақаси бўлади.

ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги версиясини ҳозирда мавжуд бўлган йиллик турнир ўрнига ҳар тўрт йилда бир марта ўтказмоқчи.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика