RU

Последние новости

04:28Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  6 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  3 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  12 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  7 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  23 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  102 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  24 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7 21:10"Ал Насср" "Манчестер Юнайтед" вингерини сотиб олишни жиддий мақсад қилди  2 20:47УЕФА Родри ва Моратани жазолади!  1

Европа лигаси. Финал чиптаси учун кураш бошланмоқда Новости

Европа лигаси. Финал чиптаси учун кураш бошланмоқда

Европа лигаси ярим финал учрашувлари бугун бўлиб ўтади.

Испанияда "испанча" ярим финал кўрамиз."Севилья" ўз уйида "Валенсия"ни қабул қилади.  Португалияда эса чемпионликни расмийлаштирган "Бенфика" ва Италияда чемпионликни расмийлаштиришга яқин турган "Ювентус" Европа лигаси финали учун кураш олиб боришади.

Испаниянинг иккала жамоаси ҳам чорак финал жавоб ўйинида фантастик ўйин намойиш қилиб, жуда қийин вазиятдан чиройли тарзда чиқиб кета олишди. "Севилья" кимсан "Порту"ни таслим этган бўлса, "Валенсия" "Базель" қарама-қаршилигида ғолиб холда якунлади. Кучли ирода ва ўткир ҳужум ташкил этадиган ушбу жамоалар энди финал чиптаси учун баҳс олиб боришади. Учрашувда фаворит жамоа деб ҳеч бир клубни айтиб бўлмайди. Бу ярим финал ўйинида ҳақиқий испанча футбол кўриш мумкин. "Валенсия" жамоаси узоқ йиллардан буён совринсиз қолиб кетмоқда ва жамоа айнан шу мусобақа орқали ўз чанқоқларини босишни исташмоқда. "Севилья" жамоаси айни пайтда жуда ёрқин футбол намойиш этишмоқда. Айниқса чорак финал жавоб ўйинидаги "Порту"га қарши кечган баҳс бунга ёрқин мисол бўла олади. Испания футболи ишқибозлари учун ушбу жуфтликдаги ўйин ҳақиқий "десерт" бўлади.
Иккинчи жуфтлик ўйини ҳам қизиқарлик борасида қолишмайди. "Бенфика" жамоаси ушбу турнирда қандай иштирок этишни яхши биладиган  клуб саналади. Ўтган йили айнан шу жамоа финалда "Челси"га рақиблик қилган эди. Сўнгги дақиқалар қурбони бўлган "Бенфика" бу йили ҳам бош соврин учун кураш олиб боради. Ушбу йўлда улар аввалига "Ювентус"ни доғда қолдиришлари талаб этилади.

Турин жамоаси Европа лигаси финалини ўз уйида қабул қилади. Табиийки ўзлари ҳам ушбу баҳсда иштирок этишни исташмоқда. "Ювентус" жамоаси ҳам кўп йиллардан буён халқаро майдонда соврин юта олмай келмоқда. Улар ушбу мавсумда Европа лигасида зафар қучишлари мумкин. Ўз уйларида бўладиган байрамга муносиб қатнашишни истаётган клуб, аввалига "Бенфика" қаршилигини енга олиши талаб этилади. Португалия клуби айни пайтда ўзининг яхши спорт формасида. "Ювентус"га ушбу тўқнашувда осон бўлмаслиги аниқ. Антонио Конте клуб тарихини янгитдан яратишни уч йил илгари бошлаб юбораган. Янги тарихни янги саҳифа билан бойитиш учун уларда яхши имконият мавжуд.
Ушбу тўрттала жамоа ичидан фақатгина иккатаси финалга йўл олади. Қайси жамоалар ҳал қилувчи ўйинда тўқнаш келишларини эса яна бир ҳафтадан сўнг билиб оламиз. Ҳозирча қизиқарли қарама-қаршиликларнинг 1-қисмини кузатиб оламиз.
Барчада имкониятлар тенг. Майдондаги баҳс эса ҳаммасига ойдинлик киритиб беради. Бу учрашувларни ўтказиб юборманг!

Европа лигаси, ярим финал. Дастлабки ўйинлар

"Бенфика" - "Ювентус" (00:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол", "НТВ")
"Эштадио Да Луж" стадиони.
Бош ҳакам:
Жунейт Чақир (Туркия)

Тахминий таркиблар




"Севилья" - "Валенсия" (00:05 "НТВ-ПЛЮС Футбол2")
"Рамон Санчез Писхуан" стадиони.
Бош ҳакам:
Дамир Скомина (Словакия)

Тахминий таркиблар


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика