RU

Последние новости

11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  0 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  6 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  5 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  9 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  35 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6

Европа лигаси. “D” гуруҳи. “Милан” сафарда йирик ғалабага эришди, АЕК Хорватиядан уч очко билан қайтадиган бўлди Новости

Европа лигаси. “D” гуруҳи. “Милан” сафарда йирик ғалабага эришди, АЕК Хорватиядан уч очко билан қайтадиган бўлди

Европа лигасининг 1-турида “Милан” сафарда “Аустрия” меҳмони бўлиб, майдон эгалари дарвозасига бешта гол уришга эришди.

Учрашувда Андре Силва хет трикка эришган бўлса, Ҳоқон Чалханўғли битта гол уриш билан бирга бир голга ассистентлик қилди. Миланликларнинг яна бир голига Сусо муаллифлик қилган бўлса, мезбонлардан Александар Боркович муваффақият қозонди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳсида Грециянинг АЕК клуби Хорватияда “Риека” меҳмони бўлди ва Манталос ҳамда Христодулопулоснинг голлари эвазига уйига уч очко билан қайтди.

Европа лигаси.  “D” гуруҳи. 1- тур.

“Аустрия” - “Милан”  1:5

Голлар: 0:1 – Чалханоглу – 7, 0:2 – Силва – 10, 0:3 – Силва – 20, 1:3 – Боркович – 47, 1:4 – Силва – 56, 1:5 – Сусо – 63.

Аустрия – Хаджикич, Кляйн, Муҳаммад, Вестерманн (Боркович, 42; Глухакович, 86), Марчинко, Зербест, Хольцхаузер, Прокоп, Ли Чжин Хен (Де Паула, 74), Пирес, Моншайн.

Милан –Доннарумма, Сапата, Бонуччи, Романьоли (Мусаккьо, 74), Бонавентура, Сусо, Абате, Кессиэ, Биглия, Чалханоглу, Антонелли, Андре Силва, Калинич.

Огоҳлантириш: Кессиэ (37), Муҳаммад (58).


“Риека” –АЕК 1:2

 Голлар: 0:1 – Манталос – 16, 1:1 – Элез – 29, 1:2 – Христодулопулос – 62


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика