RU

Последние новости

09:51“Ньюкасл“ Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси билан шартнома тузмоқчи  0 09:22“Бавария“га “Ливерпул“нинг икки нафар футболчиси керак  0 08:52Пролига. Бугун Тошкент дербиси бўлиб ўтади  1 08:24Суперлига. Бугун 2 та учрашув бор  7 07:54“Насаф“ етакчисига Қатар ва БААдан таклиф бор  5 07:25Жоэль Кожо фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  5 01:47Ансу Фати янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтди  1 01:18"Атлетико" ёзги трансферлар учун жуда катта маблағ ишлатади  3 00:55Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди, "Динамо" эса сафарда ўн киши бўлиб зафар қучди  2 00:53Ҳусайн Норчаев: "Бугун ҳимояда чалкашликлар бўлди. Кейинги ўйинларда яхшироқ ҳаракат қиламиз"  0 00:29Шароф Муҳиддинов: "Футбол 90-дақиқадан кейин ҳам ўйналади"  4 23:58Брайан Риаскос: "Бу голлар тасодиф эмасди"  10 23:32Рўзиқул Бердиев: "Икки очко йўқотдик деб ўйлайман"  29 23:11Баҳром Ҳайдаров: "Футболчилар мураббийсиз ҳам ғалаба қозонса бўлади"  8 22:59Камолиддин Тожиев: "Фақат Сергеевга боғланиб қолмаганмиз"  10

Европа Лигаси: Бугун ярим финалчилар аниқланади Новости

Европа Лигаси: Бугун ярим финалчилар аниқланади

Европа Лигасида бугун чорак финалнинг жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
“Валенсия” ўз майдонида “Базель” жамоасини қабул қилади. Бу жуфтликда дастлабки ўйинда 3:0 ҳисобида зафар қучган Мурат Якин шогирдлари яққол фаворит. Уларнинг биргина голи мезбонларни камида 5та гол уришга мажбур қилади. Меҳмонлар таркибида Сухи, Деген ва Штокер майдонга тушмаслиги айтилмоқда. Бироқ барибир бу мезбонларнинг имкониятини оширмайди.

ВАЛЕНСИЯ – БАЗЕЛЬ

Валенсия. “Месталья” стадиони.

Бош ҳакам: Виктор Кашшаи (Венгрия).

Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: йўқ – Сухи, Деген, Штокер.

Бизнинг тахминий таркибимиз мана шундай кўринишда:

“Валенсия”: Гуаита, Жоау Перейра, Сендерос, Матьё, Барраган, Фегули, Дани Парехо, Фуэго, Варгас, Алькасер, Жонас.

“Базель”: Зоммер, Эмболо, Шер, Сауро, Алийи, Д.Деген, Жака, Дье, Ф.Фрай, Диас, Сьо.

Лиссабонда ЕЧЛ финали ўтказиладиган стадионда эса “Бенфика” Голландиянинг “АЗ Алкмаар” клуби билан беллашади. Сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган Жорже Жезуш шогирдларида имконият анча юқори. Шу сабабли португалларнинг ярим финалга чиқиши кутилмоқда.

БЕНФИКА – АЗ

Лиссабон. "Да Луж" стадиони.

Бош ҳакам: Павел Краловец (Чехия).

Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Макси Перейра, Гайтан - йўқ.

Бизнинг тахминий таркибимиз мана шундай кўринишда:

“Бенфика”: Артур, Сильвиу, Луизау, Гарай, Сикейра, Сальвио, Андре Алмейда, Э.Перес, Маркович, Кардосо, Лима.

АЗ: Альварадо, Йоханссон, Гуэлеув, Виргевер, Поульсен, Гудель, Ортис, Эльм, Бергхейс, Йоханнссон, Беренс.

Европа Лигасининг финал учрашуви бўлиб ўтадиган стадион мезбони “Ювентус” ўз уйида француз клубини қабул қилади. Туринликлар Лиондан 1:0 ҳисобидаги муваффақият билан қайтишганди. Антонио Конте жамоасида ўйин савияси анча юқори.

Чемпионатдаги охирги учрашувда енгил зафар қучган “Ювентус” бу сафар ҳам ғалаба қозониш учун ҳаракат қилади. Лекин лионликлар бир пайтлар бўлгани сингари кутилмаган совға тайёрлашга уриниб кўришлари ҳам турган гап. Ҳар икки жамоа барча етакчи футболчилардан фойдаланиш имкониятига эга.

ЮВЕНТУС – ЛИОН

Турин. “Ювентус стэдиум”.

Бош ҳакам: Ундиано Мальенко (Испания).

Бизнинг тахминий таркибимиз мана шундай кўринишда: 

“Ювентус”: Буффон, Касерес, Бонуччи, Кьеллини, Исла, Видаль, Пирло, Погба, Асамоа, Тевес, Освальдо.

“Лион”: Лопес, Толиссо, Коне, Юмтити, Бедимо, Гоналон, Ферри, Мальбранк, Бриан, Лаказетт, Гомис.

Севильяда эса энг кескин беллашув ўтиши кутилмоқда. Портуда 0:1 ҳисобида енгилган “Севилья” Португалия грандларидан бири турнирдан четга чиқаришга уринади. Унаи Эмери жамоаси айни пайтда ЕЧЛ йўлланмаси учун кураш олиб боряпти, бироқ Европа Лигасида ярим финал остонасида ортга қайтишни ҳеч ким истамаса керак. Шу сабабли ҳужумкор ва шиддатли футболга гувоҳ бўлишимиз аниқ.

СЕВИЛЬЯ – ПОРТУ

Севилья. “Рамон Санчес Писхуан” стадиони.

Бош ҳакам: Жанлука Рокки (Италия).

Ўйинни ўтказиб юборадиганлар: Альберто Морено - Фернанду, Мартинес.

Бизнинг тахминий таркибимиз мана шундай кўринишда:

“Севилья”: Бету, Коке, Фасио, Пареха, Каррису, Троховски, Ракитич, Мбиа, Марин, Бакка, Гамейро.

“Порту”: Фабиану, Мангаля, Данилу, Алекс Сандру, Рейес, Дефур, Эррера, Карлос Эдуарду, Куарежма, Варела, Гилас.

Бехзод Назаров тайёрлади

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика