RU

Последние новости

07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2 20:12Антонио Конте Стерлингни "Наполи"да кўришни истамоқда  2

Европа лигаси. Нурсиз ўйин, голсиз дуранг - "Вильярреал" финалда! Новости

Европа лигаси. Нурсиз ўйин, голсиз дуранг - "Вильярреал" финалда!

Европа лигасининг ярим финали "Арсенал" ҳамда "Вильярреал" жамоалари иштирокидаги жавоб ўйини матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Арсенал Англия – Вильярреал Испания 0:0

"Эмирейтс"

Арсенал – Лено, Бельерин (Нкетиа, 90), Мари, Холдинг, Тирни (Виллиан, 80), Парти, Сака, Эдегор (Мартинелли, 66), Смит-Роу, Пепе, Обамеянг (Ляказетт, 80).

Вильярреал – Рульи, Марио Гаспар, Альбиоль, Пау Торрес, Педраса (Альберто Морено, 90), Парехо, Коклен, Тригерос, Чуквуэзе (Пино, 30; Мойсес Гомес, 90), Пако Алькасер (Бакка, 72), Жерар Морено.

Огоҳлантириш: Пино (87), Нкетия (90+2).

Дастлабки учрашув - 1:2

Арсенал

Лига Европы. Плей-офф . Тур Semi Finals

07/05/2021, 01:00

0
:
0
Завершен

Вильярреал

Стадион: Emirates Stadium, 0 зрителей

Главный судья: Slavko Vincic

45'
90'
66'  Мартин Эдегор (Габриэль Мартинелли)
80'  Пьер-Эмерик Обамеянг (Александр Ляказетт)
80'  Киран Тирни (Виллиан)
90'  Эктор Бельерин (Эдди Нкетиа)
90'  Эдди Нкетиа
29'  Самуэль Чуквуэзе (Йереми Пино)
72'  Пако Алькасер (Карлос Бакка)
86'  Йереми Пино
90'  Альфонсо Педраса (Альберто Морено)
90'  Йереми Пино (Мои Гомес)

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Юнайтед" билан финалда "Вильярреал" ўйнайди!

5 дақиқа қўшиб берилди.

"Вильярреал" вақт чўзиш учун икки ўзгариш амалга оширмоқда. Зерикарлилик янада кучаймоқда.

88. Хавфли вазият! Бельериннинг зарбаси рақибдан ўтмади. Аммо кутишда давом этамиз. Кимдир ҳужум қилса хурсанд бўляпмиз ўзи.

85. На зарба, на ҳужум бор бу ўйинда. Римда эса Европа лигаси финалини кўряпмиз деб қўяверай. Бу ҳудди 3-ўрин учун баҳсдек ўтмоқда.

79. ОБАААААА!!! Бельериннинг қанотдан оширган тўпига Обамеянг боши билан зарба берди. "Вильярреал"ни дарвоза устуни қайтарди!

77. УХХХХХХ!! Тирнининг зарбаси ноаниқ кетди.

73. ЗАРБААААА!! Роунинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

71. УХХХХХ!! Жаримадан узатилган тўпга Мари боши билан ноаниқ зарба йўллади.

69. Бизнинг ўйинга ҳам Фернандеш ёки Кавани керак. Ўйинни ўзига ола биладиган футболчилар топилмаяпти. 

66. Артета ҳужумни "освежить" қилмоқда. Эдегор ўрнини Мартинелли эгаллади.

61. Римда дахшат ўйин бўляпти мен сизларга айтсам. Де Хеа қаҳрамонликларининг 50 фоизи бўлмаганида "Рома" навбатдаги босқичга чиқадиган натижа қайд этаётган бўларди.

58. ЗАРБАААААА!! Жуда айёрона йўлланган зарбани Лено қийинчилик билан қайтарди. 

56. Тригероснинг зарбаси Маридан ўтмади.

Агар "Арсенал" сўнгги дақиқаларда гол уришни истаётган бўлса, бу жуда хавфли. Таваккал қилиш ярамайди. Гол қанча эрта урилса шунча яхши бўлади.

53. ЗАРБААААААА!! Морено ажойиб имкониятдан фойдалана билмади. Ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди.

50. Смит-Роу!! Рульининг хатосидан кейин Эмиль дарвозани ишғол қила олмади...

47. ЗАРБАААААА!! Пепенинг кучли зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

Римда Манчестер ишни ҳал қилиб бўлди. Энди камбэк ҳақида гап сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.

Таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.

43. "Арсенал" жуда хавфли ҳужум уюштириши мумкин эди. Сака тўпни узатишда хато қилди.

41. УХХХХХ!! Бурчакдан узатилган тўпда кейин Парехонинг зарбаси рақибига тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

39. ЗАРБАААААА!! Обамеянгнинг зарбасини қайтаришда Рульи хато қилди. Иккинчи уринишда тўпни ушлаб олди.

36. Рульи қўлидан келганича вақтни чўзишга ҳаракат қилмоқда.

33. Ўйин ҳали ҳам зерикарли рухда давом этмоқда. Тўсатдан кириб кетадиган бир гол барчасини ўзгартириб юборади.

29. Чуквуезе жароҳат олган кўринади. У алмаштирилади. Зерикарли кечаётган ўйиндаги ажойиб ижрочи ўйинни тарк этмоқда.

26. ЗАРБАААААААА!! Обамеянгнинг зарбаси рақиб пости устунига тегиб майдонни тарк этди!

25. Тирнининг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

23. ЗАРБАААААА!! Парехонинг жаримадан йўллаган зарбаси дарвозанинг устидан ўтиб кетди!

22. УХХХХХХ!! Парти ўз жарима майдончаси остонасида Парехони йиқитди ва жарима зарбаси белгиланди.

19. "Вильярреал" жарима майдончаси ичида хавфли вазият бўлиши мумкин эди. Рульи тўпни муштлари билан уриб юборди.

16. "Арсенал" яна бир бурчак зарбасига эга бўлди. Бу сафарги корнер ҳам самарасиз.

13. Жуда сифатсиз ўйин бўлмоқда. Хатоларнинг кўплиги ўйинни кўришга бўлган иштиёқни сўндирмоқда. 

9. Балки ўйин темпи Римдаги каби юқори эмасдир. Аммо бу ерда кураш учун сабаб бор! Атиги бир гол барчасини ҳал қилиши мумкин.

5. ЗАРБАААААА!! Чуквуезенинг кучли зарбасини Лено қайтарди! Чиройли сейв!

2. "Арсенал" дастлабки дақиқадан бурчак зарбасини ишлаб олди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборишди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Эмирейтс"га қаратамиз. Ушбу стадионда Европа лигасининг ушбу мавсум финалчиси аниқланади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: -8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика