RU

Последние новости

15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   4 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  3 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  7 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  4 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:20МЮни бошқариш учун асосий даъвогар маълум  11 09:53"Андижон" Туркияга йўл олди. Йиғинга йўл олган таркиб билан танишинг  14 09:26Расман. "Бунёдкор" янги мавсум олдидан илк трансферини эълон қилди  1

Европа Лигаси 2021/22 йилги мавсумининг энг яхшилари аниқланди Новости

Европа Лигаси 2021/22 йилги мавсумининг энг яхшилари аниқланди

“Айнтрахт” мусобақа финалида “Рейнжерс”ни мағлуб этиб, ўз тарихида 2-маротаба Европа Лигаси соҳибига айланди.

УEФА матбуот хизмати, ўтган турнирнинг рамзий жамоасини эълон қилди:

Дарвозабон – Кевин Трапп ("Айнтрахт");

Ҳимоячилар – Крейг Доусон ("Вест Хэм"), Мартин Хинтереггер ("Айнтрнахт"), Кэлвин Угелумба ("Рейнджерс");

Ярим ҳимоячилар – Жеймс Таверниер ("Рейнжерс"), Конрад Лаймер ("Лейпциг"), Деклан Райс ("Вест Хэм"), Филип Костич ("Айнтрахт");

Ҳужумчилар – Кристофер Нкунку ("Лейпциг"), Рафаэль Борре ("Айнтрахт"), Райан Кент ("Рейнжерс").

Мусобақанинг энг яхши футболчиси сифатида “Айнтрахт” Филип Костич эътироф этилди. У 12 ўйинда 3 та гол урди ва 6 пасни ўз ҳисобига ёздирди.

20 ёшли Ансгар Кнауфф (“Айнтрахт) эса энг яхши ёш футболчи номинациясида ғолиб бўлди. У 7 баҳсда 2+1 натижа кўрсатди.

Европа Лигаси 2021/22 йилги мавсум тўпурари эса 7 та гол билан “Рейнжерс” аъзоси Жеймс Таверньер бўлди.

Ассистентлар рўйхатида ҳам Филип Костич (“Айнтрахт”, 6 пас) энг яхшиси бўлди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика