RU

Последние новости

22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  10 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22 17:24Расман: Оскар Бразилияга қайтди  4

Европа футболини тубдан ўзгартириб юборган Босман иши Новости

Европа футболини тубдан ўзгартириб юборган Босман иши

Жан-Марк Босман ҳеч қачон машҳур футболчилар қаторида бўлмаган.

У ҳужумкор ярим ҳимоячи позициясида ўйнаб, бутун фаолияти давомида 10тадан кам гол урган. Аммо Европа футболини тубдан ўзгартириш ва футбол пулга боғлиқ бўлиб қолиши айнан у туфайли содир бўлган. Келинг, барчаси ҳақида бафуржа гаплашамиз.

1990 йилнинг ёзида Жан-Марк ва Бельгиянинг "Льеж" клуби ўртасидаги шартнома муддати ўз ниҳоясига етди. Клуб футболчига дарҳол янги таклиф берди. Аммо унга кўра, маоши аввалгига нисбатан 60%га, кейин эса 75%га камаяди ва шундан кейин у Бельгия чемпионати учун деярли иложсиз бўлиб қолди. Юқорида таъкидлаганимиздек, Босман ҳеч қачон Бельгия футболининг юлдузи бўлмаган ва ҳаттоки, Феллаини даражасигача ҳам чиқолмаган. Табиийки, у янги шартларга рози бўлмади ва Франциянинг қуйи дивизионида ўйнайдиган ва бельгияликка яхшигина маош таклиф қилиши мумкин бўлган "Дюнкерк" жамоасига ўтмоқчи бўлди. Аммо "Льеж" Жан-Маркдан айрилишни истамади ва "Дюнкерк"дан ўйинчи учун 16 миллион бельгия франки (таҳминан 1 миллион доллар) талаб қилди. Бундай пул эса француз клубида йўқ эди. Натижада Босман "Дюнкерк"га ўтолмади ва судлашишга қарор қилди.

Ҳа, бир нарса кўпчиликка ғалати туюлган бўлса ажабмас — "Льеж" шартномаси тугаган ўйинчи учун пул талаб қилди. Бироқ бу муаллиф хатоси ҳам, Бельгия клубининг сурбетлиги ҳам эмас. Ўша вақтлар бу оддий ҳол бўлган ва ҳамма шундай йўл тутган. Айтиш жоизки, ўша пайт Европа футболи замонавий футболдан тубдан фарқ қилган. Бутун Европада "3+2" чеклови амал қилган (майдонда 3та легионер ва 2та маҳаллийлаштирилган футболчи). Қолаверса, футболчи бир клубдан бошқа бир клубга товон пулисиз (шартномаси тугаган бўлса ҳам) ўтиши УЕФА томонидан тақиқлаган. Сабаби ночор клублар ўз тарбияланувчиси учун маълум миқдорда пул ишлаб олиши кўзда тутилган. Аммо "Льеж"ни судга берган Босман ўзи билмаган ҳолда ҳақиқий инқилобга қўл урди ва барча қоидаларни бутунлай йўққа чиқарди.

Эҳтимол, Жан-Марк барчаси унинг фойдасига ҳал бўлишини мутлақо кутмагандир. Лекин Европа иттифоқи ташкил топиши у учун айни муддао бўлди. Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ бўлган тенденциялар Европа иттифоқи ташкил этилган вақтларда ҳам долзарб мавзулардан бири бўлган. Суд Босман ишини ўрганиб чиқар экан, УЕФА қоидалари Маастрихт шартномаси (Европа иттифоқи пайдо бўлишига асос бўлган шартнома) принципларига зид деган қарорга келди. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, улар Европа иттифоқи фуқароларининг ҳаракат эркинлиги ва иш қидириш эркинлигини чеклайди. Юқоридаги ҳолатлар футболчи ҳуқуқларини чеклаган ё йўқ, буни ўзингиз ҳал қилинг, аммо ўша пайт суд барчасини холис тарзда "ижобий" ёки "салбий" томонга ҳал қилолмаган. Лекин ташкил топганига кўп бўлмаган ҳамда ўзини инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафили сифатида намоён қилаётган Европа иттифоқи ўз позициясини мустаҳкамлай олди. Чунки улар кичик муаммога ҳам жиддий қараб, масъулият билан ёндашдилар.

1995 йил 15 декабрь куни иш бутунлай Босман фойдасига ҳал қилинди. Суд эса футболчи вақтинча ишсиз қолиб кетгани учун "Льеж" клуби Босманга 500,000 АҚШ доллар товон пули тўлаши лозим деб топди. Бироқ суд қарорининг асосий қисми Босманга боғлиқ эмасди. Суд ҳукмига биноан, УЕФА қоидалари — клуб шартнома муддати тугаган ўйинчини ушлаб туриш ҳуқуқига эга эмас ва Европа иттифоқи фуқаролари учун "3+2" чекловини олиб ташлаш ҳақидаги қоидалари бекор қилинди. Суд қарорлари эълон қилинган заҳоти кучга кирди. Узоқ йиллар давомида мустаҳкамланиб келинган трансфер тизими бир онда йўқ бўлди. Айнан ўша пайтда глобаллашув футболга ўз таъсирини ўтказди.

Босман ишининг якуний қарорлари ҳақида гаплашишдан аввал, Жан-Маркга қўйилган айблов ҳақида суҳбатлашмоқчимиз. Орадан 25 йил ўтишига қарамай, у ғазабланган инглиз мухлислардан таҳдид, айблов мазмунидаги хатлар олишда давом этди. Хўш, у шундай айбловларга лойиқмиди? Йўқ. Камдан-кам футболчигина 25 ёшида маоши пасайишига рози бўлади ("Льеж" ойлиги пасайтирилган шартнома таклиф қилганида у 25 ёш эди). Унинг трансфери бўйича клубнинг ақлбоварқилмас талаблари эса бельгияликни танлаш имкониятидан маҳрум қилди. "Льеж" уни сотишдан бош тортганидан бир қанча вақт ўтиб, бельгияликнинг пули тугади. Ҳеч бир чорасиз қолган ўйинчи квартира учун тўлашга ҳам пул тополмай қолди, аёли ҳам қизини олиб кетиб қолди. Аммо Босман барча мол-мулкини уларнинг номига ўтказиб берди ва ота-онасининг ёнига кўчиб ўтди. Лекин уларни безовта қилмаслик учун 2,5 йил давомида гаражда яшади. Бундай вазиятда ҳар қандай инсон қила оладиган ягона иш бельгияликка ўхшаб судда ўзини ҳимоя қила олишдир. Хўш, мана Босман кўз ўнгингизда оқланди. Энди эса суд қарорининг якуний қисмига ўтсак ҳам бўлади.

1. Бой ва камбағал клублар орасидаги тафовут пайдо бўлди. Энди топ-клублар нафақат ўзининг мамлакати, балки бутун Европадан энг яхши ўйинчиларни сотиб ола бошладилар. Буни Чемпионлар Лигаси ғолибларига назар ташлаб, билиб олиш қийинмас. Босман ишидан чамаси ўн йил аввал Чемпионлар Лигасида "Стяуа" Бухарест, "Црвена Звезда", ПСВ, "Аякс" каби клублар ғалаба қозонган. Суд жараёни ўз якунига етганидан сўнг, Европанинг энг нуфузли турнирида атиги 4та мамлакат клублари ғолиб бўла бошлади (Англия, Испания, Италия, Германия). Улар орасида истисно ҳолат: Жозе Моуриньюнинг ажойиб "Порту"си бўлган.

2. Клублар ўзини идентификация қилиш жараёнига қаттиқ зарба берилди. Англия клублари кескин тўқнашув ва ҳужумларга бой инглизча футбол ўйнаган, Италия клублари итальянча, испанлар испанча футбол намойиш қилган ва ҳоказо. Бугунги кунда элита дивизионларида бундай футболни учратиш қийин. Ўзингиз ўйлаб кўринг, бу яхши ёки ёмон? Бир тарафдан, Клоппнинг буюк "Ливерпули" ва Гвардиоланинг ажойиб "Сити"си ўйинларидан баҳраманд бўла оламиз, аммо бошқа томондан ҳақиқий инглиз футболини энди Чемпионшипдагина кўришимиз мумкин, агар янада қуйи лигада бўлмаса...

3. Тарбияланувчи ортидан кун кўрадиган клублар зарар кўрди. Мактаби билан машҳур бўлган "Аякс" клуби сўнгги бор 1995 йил Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлди (суд жараёни тугаган йил). 1996 йили улар финалга чиқдилар, кейин эса аста-секин Европа футболи элитасидан чиқиб кетдилар. Бугунги кунда эса уларнинг эришган арзирли ютуғини санаш қийин масала. Асосан баск халқи ўйнаган "Атлетик" Бильбао жамоасм маълум муддат аутсайдер жамоага айланиб қолди. Ҳозирда улар мунтазам равишда Европа Кубоги учун кураш олиб борадилар, бироқ уларнинг аввалги буюклигини қайтаришнинг иложи йўқ.

4. Клублар ўз тарбияланувчисининг "асир"ига айланиб қолди, чунки энди улар янги шартнома имзоламаслик билан футболчини қўрқита олишмади. Аммо нима бўлган тақдирда ҳам, ишонч билан айтиш мумкинки, инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилина бошланди.

5. Футболчиларнинг маоши ва уларнинг нархи ўсди. Босман иши туфайли, Неймарнинг нархи 222 млн еврони ташкил қилган. Бир мавсум давомида ажойиб ўйин кўрсата олган Жоау Фелиш эса 100 млн еврога сотиб олинган. Албатта, нарх ўсишига бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатган: жумладан, инфляция ҳамда шайхларнинг футбол оламига кириб келиши. Лекин ўйинчиларнинг ойлиги ошишига асосий сабаб шов-шувли Босман иши эди.

6. Кўплаб футбол академиялари таназзулга юз тута бошлади. Агар чет элдан тайёр ўйинчилар сотиб олиш имкони бўлса, кимнидир тарбиялашнинг нима кераги бор? Айниқса, ёш ўйинчи учун бўлган ҳар қандай сармоя — таваккал ишдир. Сабаби ҳеч ким у келажакда яхши ўйнаб кетишига кафолат бермайди. Чет элдаги тайёр футболчи эса мунтазам равишда яхши натижа қайд этмоқда. Хўш, сиз шундай вазиятда қандай йўл тутган бўлардингиз?! Бундан ташқари, нафақат бадавлат клуб академиялари, балки ночор клубларнинг ҳам иши орқага кета бошлади. Албатта, бу барча академияга салбий таъсир кўрсатгани йўқ. Масалан, "Ла Масия" ажойиб футболчиларни етказиб беришда давом этаверди. Лекин бутун Европада академиялар фаолияти пасайиши яққол сезилди.

Бир тасаввур қилиб кўринг, агар ҳалигача "3+2" чеклови амал қилганда, Европанинг энг йирик клублари таркиби қандай бўларди? Бу иш осон бўлмади, чунки кўплаб клубларда футболчиларни ёшлар ёки ижарадагилар орасидан излашга тўғри келди. Шунинг учун, қаттиқ танқид қилмайсиз деган умиддамиз.

Хўш, Чемпионлар Лигаси Кубоги соҳиби — "Ливерпуль"дан бошлаймиз. Расмда қизил чизиқ билан кўрсатилгани легионер, сариқ чизиқ билан ажратилгани эса маҳаллийлаштирилган футболчи эканини билдиради. Таъкидлаш жоизки, маҳаллийлаштирилган футболчи дейиш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: 1) ўша мамлакатда туғилган футболчи; 2) ўша мамлакат фуқароси; 3) ўша давлатда 5 йилдан кам бўлмаган вақт яшаган бўлиши лозим.

"Ливерпуль". Бундай чеклов билан буюк учликни ажратишга, Салаҳни захирада қолдиришга тўғри келди. Бироқ таркибнинг бошқа ўйинчилари ўз ўрнида қолди.


Давом этамиз. Клопп жамоасининг асосий рақиби — "Манчестер Сити". "Шаҳарликлар" анча азият чекади: муҳим футболчилар асосий таркибдаги ўрнини йўқотиб қўяр экан: Ляпорт, Родри ва Де Брейне. Бундай таркиб билан чемпионлик учун давогарлар қаторида бўлиш жуда қийин.


Испаниянинг супер-клубларига ўтамиз: "Барселона" ва "Реал". "Барса" Аленьяни ижарадан қайтариб олишига тўғри келарди. Ёш иқтидор соҳиби Фати эса асосий таркиб ўйинчисига айланарди.

"Реал"да қанотдан ҳужумга ўтишдаги самара кўрсаткичи пасаярди. Тан олиш лозим, Асенсио ва Лукас — Азар ва Бэйл жуфтлиги билан тенглаша олмайди. Бундан ташқари, Начо ҳам Варан даражасига етолмайди. Шунинг учун, ҳимоя марказида етарлича муаммолар юзага келиши мумкин эди.


Европанинг яна бир супер-клуби — "Ювентус". "Кекса синьора" ҳимояда жуда суст ҳаракат қиларди — орқа чизиқда ҳосил бўлган тўртлик "Юве"нинг оптимал кўринишидан анча фарқ қилади.


Албатта, "3+2" чекловига асосланган таркибни кўриш қизиқ, лекин мақоланинг ушбу қисмидан кўзланган асосий мақсад бу эмас. Агар бугунги кунда клубларда юқоридаги таркиблар бўлганида, улар ҳозир бунчалик топ даражада бўлмасдилар. Кўплаб ўйинчилар ўз юртидаги жамоада қоларди, натижада клублар ўртасида тенглик юзага келарди. Бу эса футболни янада томошабоп қиларди. Аммо барча иш яхшиликка деганларидек, Босман иши туфайли ҳозир биз севган топ-даражадаги клублар мавжуд.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика