RU

Последние новости

19:52Ўзбекистон Кубоги. "Хоразм" "Жайхун"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди  0 19:28"Футбол олами"." Нефтчи" - "Пахтакор" 0:4 ва бошқа ўйинлар ҳақида  0 19:18"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди  5 19:11"Сити" — рақамли фаоллик бўйича Осиёда энг яхши жамоа  5 18:59А Сериянинг марказий ўйини бошқа кунга қолдирилди  0 18:19Ўзбекистон Кубоги. "Қўқон-1912" иккинчи бўлимда 7та гол урди, Бешимовдан хет-трик!  4 17:54Ўзбекистон Кубоги. "Қизилқум" "Замин"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  3 17:44АПЛнинг икки клуби "Фейеноорд" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 16:53Бош вазир келган, чемпионлар муносиб тақдирланган, Тоифда бошланиб Тошкентда тантанали давом этган кутиб олиш маросимидан галерея  8 15:03Ўзбекистон Кубоги. 2-турни ўтказиб юборадиган футболчилар маълум  1 14:46Мбаппе қачон сафга қайтиши маълум  2 14:15Тер Штеген "Реал" билан ўйинда сафга қайтади  3 13:51Футболчиси "Олтин тўп"ни ололмаган "Реал" совринни ютган футболчини харид қилмоқчи  11 13:25Ла Лиганинг тўрт клуби Фатига қизиқиш билдирмоқда  1 13:04Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи БААда!  24

Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар Новости

Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларига якун ясалади ва гуруҳ босқичида иштирок этувчи сўнгги бешта жамоа номи маълум бўлади.

"Брюгге" - "Манчестер Юнайтед" (дастлабки ўйин - 1:3)

Депайнинг дубли ва Феллайнининг голи "Олд Траффорд"даги ўйинда манчестерликларга ғалаба келтирганди.

"Брюгге" эса еврокубокларда ўз майдонида 10 та ўйиндан бери мағлубият нималигини билмайди. МЮ эса Европа майдонларида сафардаги сўнгги иккита ўйинда иккита гол фарқи билан мағлубиятга учрамоқда.




"Байер" - "Лацио" (0:1)

Биринчи ўйин тақдирини Кейта киритган ягона гол ҳал қилганди. Ўша ўйин "Лацио" учун ЕЧЛ плей-оффларидаги илк ўйин бўлганди.

Римликларга ушбу ўйинда дарвозабон Федерико Маркетти, шунингдек, клозе, Билья ва Жоржевич каби футболчилар ёрдам бера олмайдилар.



ЦСКА - "Спортинг" (1:2)

ЦСКА ЕЧЛнинг ўз майдонидаги олтита ўйинидан бери ғалаба нималигини билмаяпти. Португалияликларга эса бугун Жефферсон ёрдам бера олмайди.




"Партизан" - БАТЭ (0:1)

Гордейчукнинг ўтган ўйиндаги 75-дақиқада киритган голи белорусларга ғалабани тақдим этганди. "Партизан" ярим ҳимоячиси Марко Евтович ўтган ўйинда қизил карточка олган ва бугунги ўйинни ўтказиб юборади.



АПОЕЛ - "Астана" (0:1)

АПОЭЛ ўз майдонидаги еврокубок ўйинларида бешта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти.
Бауржан Жолчиевнинг ўтган ўйинда киритган голи остоналикларнинг имкониятларини бироз оширди. Бунгача ҳеч қайси қозоқ жамоаси ЕЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмаган. Бугунги ўйинда қўшниларимизга омад тилаб қоламиз.


УЕФА расмий сайти асосида Азиз Тўхтамуродов тайёрлади

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика