RU

Последние новости

17:42Экитикега ҳеч қандай жазо тайинланмайди. Слот жарима ҳақидаги миш-мишларни рад этди  0 17:19Тимур Кападзе "Энфилд"да бўлди  3 16:50Про лига. "Локомотив" тур марказий баҳсида "Арал" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  5 16:49Ана холос! "Арсенал" Экитикега кўз тикди  2 16:20"Футбол олами". "Бухоро" тарихда илк бор, "Пахтакор" 4 йилдан кейин финалда!  0 16:09ПСЖ юлдузи бошқа клубга ўтиш ҳақида жиддий ўйламоқда  2 16:05Суперлига. "Насаф" – "Хоразм" 2:1  0 15:34Трамп ЖЧ-2026 ўтказиладиган шаҳарларни ўзгартириши мумкин  4 15:05ПФЛ "Навбаҳор" клубидаги вазиятни ўрганишни сўраб Ассоциацияга мурожаат йўллади  10 14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  23 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   14 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  3 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  4 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  1

Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар Новости

Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар

Бугун Европа Чемпионлар Лигаси сўнгги саралаш босқичида дастлабки ўйинлар бўлиб ўтади. Биз эса ушбу ўйинларга боғлиқ бўлган фактлар билан таништириб чиқамиз.

"Манчестер Юнайтед" - "Брюгге"

МЮнинг бельгиялик футболчилари Аднан Янузай ва Маруан Феллайнилар бугун ўзларининг собиқ жамоаларига қарши ҳаракат қиладилар.

"Брюгге" эса Англияда 11 маротаба меҳмон бўлган бўлса ушбу ўйинларнинг ҳеч қайсисида ғалаба қозона олмаган - 2 дуранг, 9 мағлубият.




"Лацио" - "Байер"

"Лацио" илк маротаба ЕЧЛнинг плей-офф босқичида иштирок этмоқда. Бироқ, улар Европа Лигаси ўйинларининг ушбу босқичида уч маротаба муваффақият қозонишган.

"Байер"нинг Италиядаги кўрсаткичи эса 1 ютуқ, 3 дуранг, 3 мағлубият. Леверкузенликлар Римда икки маротаба дуранг қайд этишган. Шулардан бири 2004 йилда "Рома" билан 1:1, 1999 йилда эса ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Лацио"га қарши ўйинда.



"Спортинг" - ЦСКА Москва

Ушбу жамоалар бунгача фақатгина бир маротаба тўқнаш келганлар. 2004/05 йилги мавсумда москваликлар "Спортинг" майдонида УЕФА Кубоги финалида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгандилар.

ЦСКАнинг ЕЧЛ саралашларидаги мағлубиятсиз серияси 9 та ўйиндан бери давом этиб келмоқда. 5 ғалаба, 4 дуранг. Москваликлар бош мураббийи Леонид Слуцкийнинг фикрича, жамоалар ўртасидаги имкониятлар тенг.




БАТЭ - "Партизан"

БАТЭ уч маротаба ушбу босқичда иштирок этган ва бир маротаба ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олишга муваффақ бўлган.

Ушбу ўйин "Партизан" учун ЕЧЛ/Европа Чемпионлари Кубогидаги 100 ўйин ҳисобланади.



"Астана" - АПОЕЛ

Қозоғистон ва Кипр жамоалари еврокубокларда иккинчи маротаба тўқнаш келмоқдалар. 2003/04 йилги мавсумда "Омония" саралаш босқичида "Иртиш"ни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиққанди.

Бунгача ҳеч қайси қозоқ жамоаси плей-оффнинг ушбу босқичидан нарига ўта олмаган. "Шахтёр" 2013/14 йилда ЕЧЛнинг ушбу босқичида "Селтик"ка ютқазиб қўйиб, Европа Лигасининг гуруҳ босқичига йўл олганди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика