Европа чемпионлар лигаси. Бугун чорак финалга қуръа ташланади
15 мар 2024 12:20
Новости
Европа чемпионлар лигаси. Бугун чорак финалга қуръа ташланади
Бугун, 15 март куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида ЕЧЛ 1/4 финал жуфтликлари аниқланади.
Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Қуръада қуйидаги клублар иштирок этиишади: «Бавария», «Манчестер Сити», «Реал Мадрид», «Арсенал», ПСЖ, «Барселона», «Боруссия Д» ва «Атлетико».
Қуръа ташлаш жараёнида ҳеч қандай чекловлар бўлмайди, яъни исталган клуб исталган клуб билан тўқнаш келиши мумкин.
Бугун ярим финал жуфтликлари ва финалда қайси жамоа мезбон бўлиши аниқланади.
Чорак финалнинг дастлабки ўйинлари 9 ва 10 апрель кунлари бўлиб ўтса, жавоб ўйинлари 16 ва 17 апрель кунлари ўтказилади.
Сизнингча чорак финалда қайси жамоалар тўқнаш келишади?
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии