Европа чемпионлар лигаси. 1/8 финалга қачон қуръа ташланади?
07 дек 2017 07:25
Новости
Европа чемпионлар лигаси. 1/8 финалга қачон қуръа ташланади?
Тунда чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг охирги ўйинлари бўлиб ўтди.
Кўпчиликда энди битта савол бор: Кейинги босқичга қуръа қачон ташланади?
Жавоб: 11 декабрь куни Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг 1/8 финал учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.
Гуруҳ ғолиблари иккинчи ўринни эгаллаган клубларга қарши ўйнашади. Битта гуруҳдан чиққан ва битта давлат шарафини ҳимоя қилаётган клублар бу босқичда ўзаро тўқнаш келишмайди.
1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари 13-14 ва 20-21 февраль кунлари, жавоб баҳслари эса 6-7 ва 13-14 март кунлари бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсумда Чемпионлар лигаси финал учрашуви 26 май куни Киевдаги "Олимпийский" стадионида бўлиб ўтади.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Комментарии