RU

Последние новости

22:36Элит ОЧЛ. "Ал Насср" – "Ал Айн". Роналду асосий таркибда  0 22:18Суперлига. "Навбаҳор" – "Пахтакор" ва 24-турнинг бошқа учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши аниқ  2 21:50"Ҳакамларнинг барча қарорлари тўғри" – Суперлига 23-туридаги баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  1 21:15Расман: Крестинин бошчилигидаги "Локомотив" мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  3 20:57ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" узоқ масофадан ўтказиб юборилган гол туфайли ўз майдонида "Ал Райян"га ютқазди  198 20:32Расман: "Бухоро" Суперлига йўлланмасини нақд қилди!  12 19:59Рўзиқул Бердиев: "Ғалаба учун нафақат яхши ҳимояланиш, балки ҳужумга эътибор қаратиш ҳам муҳим"  5 19:26"Арсенал" рекорд трансферни амалга оширишга тайёр   3 18:50Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Мусобақа бош соврини Тошкентда  5 18:22Бензема Мбаппега "Реал"даги ҳолати бўйича маслаҳат берди  9 17:46Элит ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Райян": Асосий таркиблар маълум  6 17:04ПРО-Лига. "Машъал" ўз уйида "Бухоро"га имкониятни бой берди  9 16:55ПРО-Лига. "Арал" "Шўртан" устидан иродали ғалабага эришди   4 16:48"Манчестер Сити" "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион беришга тайёр  14 16:20"Пахтакор"нинг рақиби "Ал Райян" ҳақида нималарни билишимиз керак?  5

Евронинг «Митти» 5 юлдузи Новости

Евронинг «Митти» 5 юлдузи

Франциядаги Евро-2016 мусобақалари ортидан 19 ёшгача бўлган ўсмирлар ҳам кўҳна қитъанинг энг кучли жамоасини аниқлаб олишди.

Германия майдонларида ўтган турнирда 8та энг сара жамоалар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Якунда франциялик ёш иқтидор соҳиблари шоҳсупага кўтарилишди. Қуйидаги мақоламиз турнирнинг энг ёрқин кашфиётлари ҳақида.

Ким? Филипп Окс (Германия)

Клуби:
«Хоффенхайм»

Прототипи: Марко Ройс

Бу ноёб иқтидор соҳиби аниқ ва кучли зарбага эга, вазиятни яхши ҳис этади, тўп қаерга қачон етиб бориши олдиндан сезади. Қитъа биринчилигидаги ажойиб ўйинлари билан Филипп шахсан Арсен Венгер эътиборини тортди. Ўтган йили ярим ҳимоячи мавсумолди тайёргарлигини «Хоффенхайм»нинг асосий таркибида ўтказди. Маркус Гиздоль ёш шогирдининг тиришқоқлигини қадр­лаб, бундеслиганинг дастлабки 2 турида захирадан майдонга туширди. Лекин кузда мураббийлик постини голландиялик Хуб Стевенс эгаллагач, Окс ишсиз қолди. Чунки таркибда Кевин Фолланддек етук футболчи бор эди. Февраль ойида раҳбарият бош мураббийликка Юлиан Нагельсманни таклиф этди. 5 йил давомида ўсмирларга устозлик қилган бу мутахассис Оксни асосий жамоага тавсия этганди. Шу боис, Филиппга ишонч билдирди. Шу тариқа ёш футболчи гоҳ ярим, гоҳ қанот ҳимоячиси сифатида тез-тез майдонга туша бошлади. Аслида у ҳужум чизиғида ҳам ишончли тўп сура олади. Универсал ярим ҳимоячи Португалия билан бўлган баҳсда «хет-трик»ка эришди. Бироқ бу муваффақият ҳатто дуранг натижа учун ҳам камлик қилди. Ўз уйидаги Еврони ўта омадсиз ўтказган Германия 3:4 ҳисобида мағлубиятга учраб, гуруҳда қолиб кетди.

Bildнинг маълумотига кўра, Арсен Венгер Оксни кузатиш учун ўз скаутларини юборган. Лекин Филиппга шошмасликни маслаҳат берардик. Чунки, унинг асосий рақобатчиси - Кевин Фолланд «Байер»га ўтиб кетди, Нагельсманн эса ўз шогирдига ишонади. Демак, янги мавсумда Окс асосий таркибдан мунтазам жой олиш учун имкониятга эга.

Ким? Жошуа Онома (Англия)

Клуби:
«Тоттенхэм»

Прототипи
: Раҳим Стерлинг

Бу футболчи айниқса ўзининг лоларанг сочлари билан Англия терма жамоаси аъзолари орасида яққол ажралиб туради. Аммо унинг маҳорати ҳам ёрқинликда сочларидан қолишмайди. Онома терма жамоада ҳимоя ва ҳужум ҳаракатларини мувофиқлаштиришга масъул, Лондон клубида эса тез орада Деле Алли ўрнини эгаллашига шубҳа йўқ. Жошуанинг профессионал футболга кириб келиши 9 ёшидан бошланган. Ўшанда «тақачилар» скаутлари иқтидорли болакайни қандайдир мусобақада кўриб қолишган тезкорлигига қойил қолишган. Болакайнинг ўзи эса «Тоттенхэм» афсонаси - Ледли Кингни ўз кумири деб ҳисобларди. Шу сабабли у 16га чиққанида «Челси» ва «Манчестер Сити»нинг таклифларини рад этиб, «тақачилар» сафига қўшилганди.

Қишда Маурисио Почеттино ёш ярим ҳимоячини ёшлар жамоасидан асосий таркибга таклиф этди. Шу пайтгача Жошуа АПЛнинг 8та учрашувида майдонга тушди. Терма жамоада у «Челси» вакили Айзай Браун билан ҳамкорликда марказда тўп суради. Унинг асосий вазифаси - ҳужумчиларни тўп билан таъминлаш. Инглизлар ўз гуруҳларидаги барча рақибларни осонликча мағлуб этишди. Бироқ ярим финалда Италия ҳимоясини ёриб ўта олишмади.

Футболчининг «Оттенхэм»даги мавқеи ҳақида гапиришга ҳали эрта. Лекин бу ярим ҳимоячининг юксак салоҳият соҳиби эканига мураббий шубҳа қилмаяпти. Онома амалдаги шартномасини яқинда 2020 йилга қадар узайтирди, ҳозир асосий таркибда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

Ким? Жоау Карвалью (Португалия)

Клуби:
«Бенфика»

Прототипи: Андре Гомеш

«Афтидан, юртимизда янги даҳо вояга етишмоқда» - Португалия матбуотининг Карвальюга берган баҳоси ана шундай. Ҳужумкор ярим ҳимоячи ўйинни яхши тушунади, вазиятга тўғри баҳо бера олиши, тўп узатишни қойиллатиши билан фахрланса арзийди. Ана шу фазилатлари билан у Руи Коштани эслатади. Қолаверса, Жоау «Бенфика» афсонасининг кўз ўнгида улғайиб, ундан кўп нарсаларни ўрганган. Ҳа, 19 ёшли даҳо ҳозирча «бургутлар»нинг асосий таркибида майдонга тушишга улгургани йўқ. Ўтган йили жамоа бош мураббийи Руй Витория Жоаунинг тенгдоши Ренату Саншешга ишонч билдирган ва «Бенфика» ҳақли равишда чемпионликка эришганди. Муваффақиятнинг бош қаҳрамони май ойида «Бавария» билан шарнома имзолаб, Евро-2016да ҳам ўз маҳоратини намойиш этди.

Қизиғи, Франциядаги қитъа биринчилигида Португалия терма жамоаси асосини «Спортинг» тарбияланувчилари ташкил этишган бўлишса, ўсмирлар терма жамоасида «Бенфика» вакиллари кўпчиликни ташкил этишди. Мазкур жамоа Россияни финал босқичидан маҳрум этиб, ярим финалга қадар етиб борди. Лекин бўлажак чемпион - Францияга имкониятни бой берди.

Жоау Карвалью янги мавсумда Саншеш ўрнини эгаллаши мумкин. Аммо Жонас ва Констатинос Митроглу билан жанговар учликни ташкил этиш учун у Одил Таарабат ва Андерсон Талискадан устун келиши керак бўлади. Ёш иқтидор соҳибининг «Бенфика» билан имзолаган битими 2021 йилга қадар амал қилади.

Ким? Алекс Мерет (Италия)

Клуби:
«Удинезе»

Прототипи: Маттиа Перин

Италия футболида ҳам иқтидорли янги авлод вояга етмоқда. Паоло Ваноли раҳбарлигидаги жамоа мусобақанинг чинакам кашфиёти бўлди. «Скуадра Адзурра» ўсмирлари айниқса ҳимоя ва дарвозабон чизиқларида тенгсиз бўлишди. Аслида, италияликларни ўзгача тасаввур қилишнинг иложи ҳам йўқ эди. Алекс Марет - «Удинезе» тасарруфидаги дарвозабон. Бўйи унчалик баланд бўлмасада (185 см.), у дарвозабон майдончасига узатилган тўпларни қарши олишда ўта ишонарли ҳаракат қилади. Ўз вақтида Чезаре Пранделли Алекснинг улкан салоҳият соҳиби эканини башорат қилганди. Ўтган йилнинг декабрида Мерет «Аталанта»га қарши майдонга тушиб, жамоадаги дебютини нишонлаганди. Лекин 1-рақам эгаси бўлишга Орестис Карнезиснинг тажрибаси имкон бермаяпти. Қолаверса, «зебралар» таркибида яна бир иқтидор соҳиби - 4 йил муқаддам (U-17) терма жамоаси билан қитъа чемпионатининг финалига қадар кўтарилган Симоне Скуффет ҳам бор. Лекин Антонио Конте Евро-2016нинг кенгайтирилган таркибига айнан Алексни лойиқ кўргани кўп нарсани англатади. Ўсмирлар термаси билан Мерет ўз дарвозасидан энг оз тўп ўтказган ҳолда финалга етиб келди. Англия билан бўлган ярим финал баҳсида 20та аниқ зарбани бартараф этди, жамоадошлари эса тўрт марта озроқ зарба йўллаган ҳолда 2:1 ҳисобида зафар қучдилар.

Посбон ўтган мавсумни СПАЛ клубида ижарада ўтказди, ҳозир унга «Ювентус» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар бор. Бироқ ҳозирча Буффон ишончли ҳаракат қилмоқда. Демак, яқин 1-2 йил ичида Мерет «Удинезе» таркибида ўзини кўрсатиши лозим.

Ким? Жан-Кевин Огсюстин (Франция)

Клуби:
«ПСЖ»

Прототипи: Ҳотам Бен-Арфа

Француз футболи қайтадан туғилмоқда....


Мақоланинг давомини "ИнтерФутбол" газетасининг сайтида ўқиш мумкин.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика