RU

Последние новости

18:42"Бразилия ЖЧ-2026да Неймар учун ўйнамаса, чемпион бўла олмайди"  1 18:07Осиё кубоги-2025 саралаши. Ўзбекистон - Кувайт 5:0 (онлайн ҳисоб)  1 17:59Романо: "Манчестер Сити"нинг янги хариди бугун Англияга учиб боради  5 17:16Отабек Умаров ва Равшан Эрматов Миллий футбол марказидаги қурилиш жараёнини кўздан кечирди  5 16:55Суперлигага қайтган "Қўқон-1912" назорат баҳсида кумуш медал соҳиби ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 16:28"Динамо" БААга учиб кетди. Абрамов шогирдлари ЖАР, БАА, Россия ва Хитой клубларига қарши ўйнайди  1 16:05"Африкада бир бўлак нон учун ҳар куни эрталаб 20 миль масофани босиб ўтадиган инсонлар бор"  3 15:22"Пахтакор" Туркия йиғини доирасида Чехия клубига мағлуб бўлди  14 15:00Ўзбекистон МТЖнинг Иорданияга қарши ўйини бошланиш вақти маълум  3 14:33Тен Хаг Топ-5га қайтиши мумкин  4 13:48"Манчестер Сити"нинг аҳволи яхши эмас  22 13:15"Пахтакор"нинг навбатдаги трансфери европалик футболчи бўлиши мумкин  13 12:43Салаҳ: "Фойдасиз эмаслигимни исботлаш учун "Ливерпул"ни танлаганман"  5 11:53Breaking! Ҳусановнинг агенти учиб кетди, Абдуқодир "Манчестер Сити"да қачон тиббий кўрикдан ўтиши маълум  30 11:35"ЖЧдаги чемпионлик Роналдунинг фаолияти учун ажойиб якун бўларди"  13

Еврофутбол. "Ҳафта юлдузлари" Новости

Еврофутбол. "Ҳафта юлдузлари"

"Кучли-бешлик" чемпионатларининг тур якунларига бағишланган "Ҳафта юлдузлари" саҳифаси орқали ўтган ҳафтанинг қаҳрамонлари ҳақида сўз юритамиз.

Ўтган ҳафтада "кучли-бешлик"да тур ўйинлари ўтказилди. Унда бир қатор футболчилар ёрқин ўйин кўрсатиш билан бирга, жамоалари ғалабаларига муносиб ҳисса қўшишди.

Ҳафтанинг энг яхши дарвозабони деб "Кьево" посбони Франсеско Бардини танладик. Ушбу кипер "Наполи" билан бўлган баҳсда дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади ва жамоасининг муҳим ғалабасига ўзининг муносиб улушини қўшди.

Франсеско Барди дарвозаси томон "Наполи" футболчилари 33 маротаба зарба беришди. Лекин шу куни Франсеско Барди ўз дарвозасига темир "қулф" осиб қўя олди.


Ўнг қанот ҳимоясида "Атлетико" футболчиси Хуанфран олдик. "Реал"га қарши ўйинда ўзининг фаол ҳаракатлари ва ҳимоядаги ишончи ўйини билан Роналдони ўз қанотида енгил "нафас" олишига йўл қўймади. Шунингдек, жамоасига ғалаба келтирган голга ҳаммуаллифлик қилди.

Марказий ҳимоячилардан "Атлетико" аъзоси Мирандани "ҳафта юлдузлари" сафига қўшишга қарор қилдик. Ушбу футболчи Испания чемпионатининг марказий ўйинида "Реал" футболчиларига ўз жарима майдончаси томон ёриб кириш имкониятини бермади. Бутун ўйин давомида ишончли ҳаракат қилган Миранда учрашувнинг сўнгги дақиқасида жуда керакли вазиятда ишончли ўйнади ва якунда жамоаси ғалабасига ўз ҳиссасини қўшди.

Мирандага марказий ҳимояда шерик қилиб Мартин Демичелисни қўшдик. "Манчестер Сити"нинг ушбу ҳимоячиси "Арсенал" билан бўлган баҳсда жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган гол соҳибига айланди. Гарчи жамоаси иккита тўп ўтказиб юборган бўлсада, Демичелис ўз хатосини голи билан ювиб кетишга муваффақ бўлди.

Чап қанот ҳимоясини "Манчестер Юнайтед" сафида ўзининг дебют ўйинини ўтказган Маркос Рохога ишониб топширдик. Яна бир аргентиналик ҳимоячи ўзининг янги жамоаси сафидаги дастлабки ўйинида дадил ҳаракатлари билан ажралиб турди ва жамоасининг бир қатор ҳужумларида ҳам иштирок этди. 


Ярим ҳимоя чизиғи вакилларидан даставвал Анхел Ди Марияни эътироф этишни лозим топдик. Ушбу вингер Луи ван Галнинг "Манчестер Юнайтед" бошқарувидаги илк ғалабасини асосий қурувчиларидан бири бўлди. Жарима тўпидан жамоасининг КПР дарвозасига урган биринчи голини киритди. Иккинчи голдаги вазиятда иштирок этди ва Хуан Матанинг голида ассистентлик вазифаси чиройли уддалади.

Ўртага Мюнхеннинг "Бавария"сига кўчиб ўтган Хаби Алонсони қўйдик. Ушбу футболчи мана иккинчи ўйиндирки "Бавария" иштирокидаги учрашувда энг яхши футболчи бўлмоқда. "Штутгарт"га қарши кечган ўйинда Хаби Алонсо жамоаси сафида энг яхшилардан бири бўлди. Испаниялик футболчи учрашув давомида сал кам 12 км масофани босиб ўтди. Тўп билан 150 марта муомалада бўлди ва унинг шерикларига ошириб берган узатмаларининг 89 фоизи манзилига аниқ борди. 


"Интер" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич "Сассуоло" устидан қозонилган ғалабада ўзининг ёрқин ўйини ва киритган голи билан ажралиб турди. Хорватиялик ушбу футболчи шу куни Майдон марказини тўлиқ назорат қилди ва жамоаси ҳужумлари ривожлантиришда катта жонбозлик кўрсатди. Учрашувда гол уришга ҳам эришди ва яна бир тўпга ҳаммуаллифлик қилди.

"Атлетико" - "Реал" учрашувида дуранг қайд этилаётган пайтда захирадан майдонга тушган Арда Туран меҳмонлар ўйинини чинакамига жонлантира олди. Туркиялик чарм тўп устасининг майдонга пайдо бўлиши шу куни "Сантьяго Бернабеу"да меҳмон бўлиб турган "Атлетико"га катта куч бағишлади. Айнан шу футболчининг аниқ зарбаси Диего Симеоне жамоасига марказий ўйинда муҳим уч очкони келтирди.


Энди навбат ҳужумчиларга етиб келди.

"Интер" - "Сассуоло" ўртасидаги баҳсда қайд этилган йирик ғалабанинг бош сабабчиси бу "нерадзуррилар" Мауро Икарди бўлади. Аргентиналик "снайпер" шу куни жамоасининг учта голига муаллифлик қилди ва якунда таблода "7:0" ҳисоби порлаб туришига катта сабабчи бўлди. Бу ўйин Мауро Икардининг бенефисига айланиб кетди.

Икардига тандем сифатида "Барселона" ҳужумчиси Неймарни танладик. Ўз майдонида "Атлетик" билан дуранг ўйнаб турган пайтда Луис Энрике Неймарни майдонга туширишга мажбур бўлди. Бразилиялик футболчи кетма-кет икки бор "Атлетик" посбони Моренони ранжитди ва якунда жамоаси учун керакли бўлган уч очкони тақдим этган ғалаба тўпларини киритди.

Ушбу жамоага бош мураббий этиб "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гални қўйишга қарор қилдик. Ушбу мутахассис кетма-кет уч ўйинлик омадсиз сериясига йирик ғалаба билан нуқта қўя олди ва ўзининг МЮ бошқарувидаги биринчи ғалабасини чиройли нишонлади.


Ҳафта юлдузлари": Франсеско Барди ("Кьево") - Хуанфран ("Атлетико"), Миранда ("Атлетико"), Демичелис ("Манчестер Сити"), Маркос Рохо ("Манчестер Юнайтед") - Ди Мария ("Манчестер Юнайтед"), Хаби Алонсо ("Бавария"), Матео Ковачич ("Интер"), Арда Туран ("Атлетико") - Мауро Икарди ("Интер"), Неймар ("Барселона"). 

Бош мураббий: Луи ван Гал ("Манчестер Юнайтед")


Ҳафтанинг энг қизиқарли учрашуви: "Парма" - "Милан" 4:5

Ҳафтанинг энг чиройли голи: Жереми Менез ("Милан")

Ҳафта сенсацияси: "Ливерпуль" мағлубияти (Ливерпуль - "Астон Вилла" 0:1)

Ҳафтанинг энг фойдали футболчиси: Диего Коста ("Челси")

Энг кўп гол киритилган лига: Италия чемпионати ва АПЛ (31 гол)

Энг кўп томошабин тушган лига: Бундеслига (9 ўйин, 410000 томошабин)


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика