RU

Последние новости

08:25АПЛдаги мусулмон футболчилардан ташкил топган рамзий жамоа тузилди  0 07:56ОКМКнинг 2025 йилги мавсум учун қайдномаси эълон қилинди  1 07:20Англия кубоги. Асенсионинг дубли «Астон Вилла»ни кейинги босқичга олиб чиқди, Рэшфорддан навбатдаги ассист  2 02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  2 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  23 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  23 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  2 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  3 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  30 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  14 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  4 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  2

Евро-2024. Хорватия - Албания. Превью Новости

Евро-2024. Хорватия - Албания. Превью

Бугун Европа чемпионати "В" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Хорватия - Албания учрашуви ўтказилади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Хорватия Испанияга қарши биринчи тур ўйинидан катта умидлар қилганди, лекин Берлинда Луис де ла Фуэнте жамоасига қаршилик қила олмади ва ЕВРОпа чемпионатининг гуруҳ босқичидаги сўнгги 13 учрашувида учинчи мағлубиятини қабул қилди. Бош мураббий Златко Далич чоршанба кунги ўйин муҳимлигини таъкидлаб, унинг айтишича, Хорватия жамоаси кетма-кет учинчи турнирда плей-офф босқичига чиқиш умидини сақлаб қолиш учун "ғалаба қозониши керак". Уч карра чемпионларга қарши иккинчи бўлимда Хорватиянинг ўйин сифатининг сезиларли даражада яхшиланиши келгуси баҳсларга умид бахш этади.

Албания Италияга қарши ўйинни жуда яхши бошлаб, ЕВРО тарихидаги энг тез голни урди, лекин якунда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Силвиньо шогирдлари амалдаги Европа чемпионларига қарши ўйинда кўплаб ижобий жиҳатларини намойиш этди, бироқ Албаниянинг учинчи турда Испанияга қарши ўйнашини ҳисобга олсак, "Арсенал" ва "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси Хорватияга қарши ўйинда мураббий сифатида шогирдларини ғалаба сари етаклашга ҳаракат қилади. Агар Албания Дортмунддагидек қийинчиликларни енгиб ўтса, эҳтимол, уларда имконият пайдо бўлиши мумкин.

Тахминий таркиблар

Хорватия: Ливакович; Станишич, Шутало, Гвардиол, Соса; Модрич, Ковачич; Пашалич, Майер, Крамарич; Петкович

Албания: Стракоша; Балью, Исмайли, Джимшити, Митай; Рамадани, Аслани, Байрами; Ходжа, Асани, Броя

Охирги натижалар

Хорватия

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): МҒҒҒДҒ

Албания 

Охирги натижалар: МҒҒММД

Мутахассислар фикри

Хорватиялик мухбир Элвир Исламович 

Биринчи турда Испания Далич ва унинг жамоасини осмондан ерга туширди. Бу мағлубият бир қанча муаммоларни очиб берди. Далич бу шунчаки ёмон кун бўлганига умид қилмоқда, лекин Модрич менга муҳим нарсани айтди: "Биз жисмоний жиҳатдан яхшиланишмиз керак". Жамоадагилар тез чарчади, Лука ва Ковачич 65-дақиқада алмаштирилди, бу эса кутилмаган воқеа бўлди. Далич ўзгаришларга тайёр, лекин бир неча кун ичида мўъжиза кўрсатишга қодир эмас. Энг камида, у жамоадаги кайфиятни кўтариши керак, чунки жамоанинг бошқа хатоларга йўл қўйишга ҳаққи йўқ.

Албаниялик мухбир Эги Дуро

Албания турнирнинг ҳар бир ўйинида аутсайдер ҳисобланади, лекин рақибларига жиддий қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилмоқда. Албаниянинг марказдаги дадил ва матонатли ўйин услуби Хорватиянинг техник маҳорати билан рақобатлашади. Албаниянинг Модрич маҳоратига тўсқинлик қила олиш-олмаслиги ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Агар унда имконият пайдо бўлса, Хорватия ўткир паслар ва тезкор ҳаракатлар билан рақиб ҳимоясини бузиб ўтишга ҳаракат қилади. Беллашувда кескин кураш бўлади ва агар Албания ўз имкониятларидан фойдаланиб, ҳимояда ишончли ўйин намойиш этса, ғалаба қозониши мумкин.

Мураббийлар

Хорватия бош мураббийи Златко Далич: "Биз бу ўйиннинг жуда муҳимлигини турнир бошланишидан олдин билиб бўлган эдик. Испанияга мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳамон ижобий кайфиятдамиз ва тушкунликка тушмаяпмиз. Атмосфера жуда яхши. Йигитлар биринчи ўйинга қараганда яхшироқ ўйнаш кераклигини ҳис қилишмоқда. Албатта, Албания Испания каби кучли эмас, лекин ҳурматга лойиқ жамоа. Албанлар мотивацияга эга ва ўйинни яхши ташкил қила олади, шу боис биз хотиржам бўлишимиз ва эҳтиёткорликни сақлашимиз керак. Ҳар ҳолда кўпроқ ҳужум қилишни ният қиляпмиз. Биз ғалаба қилишни мақсад қилганмиз".

Албания бош мураббийи Силвиньо: "Жамоамиз бўлажак беллашувга 100 фоиз тайёр. Биз ўз имкониятларимиздан фойдаланишимиз керак. Қийин гуруҳдан ўрин олганмиз, олдинда кучли Хорватия жамоаси кутиб турибди. Улар Испанияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди, шунга қарамай, улар яхши ўйин кўрсатишди. Агар ўша ўйинда ҳисобга қарамасдан, статистикага эътибор берсангиз, Хорватиянинг мағлуб бўлганига ишонмаслигингиз мумкин. Лекин бундай даражадаги футболда ҳар қандай натижа бўлиши мумкин".


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика