Евро-2024. Дастлабки турнинг 4 та ўйинига ҳакамлар тайинланди
14 июн 2024 11:56
Новости
Евро-2024. Дастлабки турнинг 4 та ўйинига ҳакамлар тайинланди
УЕФА Германия ҳамда Шотландия ўртасидаги очилиш ўйинини франциялик Клеман Тюрпен ва унинг бригадасига ишониб топширди. Ёрдамчи ҳакамлар – Николя Дано ва Бенжамен Паж, тўртинчи ҳакам – Франсуа Летексье, VAR – Жером Бризар, AVAR – Вилли Делажод, Массимилиано Иррати.
Шунингдек, 15 июнь, жума куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Евро-2024 гуруҳ босқичининг учта ўйинига ҳакамлар тайинланди.
Венгрия – Швейцария учрашувини Словениядан келган ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам – Славко Винчич, ёрдамчилар – Томаж Кланчник ва Андраж Ковачич, тўртинчи ҳакам – Раде Обренович, VAR - Нейц Кайтазович.
Испания – Хорватия учрашувида англиялик ҳакамлар ишлайди. Ҳакам – Майкл Оливер, ёрдамчилар – Стюарт Берт ва Дэн Кук, тўртинчи ҳакам – Энтони Тэйлор, VAR – Стюарт Эттуэлл.
Италия – Албания учрашувини германиялик ҳакамлар бошқариб боради. Бош ҳакам – Феликс Цвайер, ёрдамчилар – Штефан Лупп ва Марко Ахмюллер, тўртинчи ҳакам – Даниэль Зиберт, VAR – Бастиан Данкерт.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Комментарии