RU

Последние новости

03:32Италия кубоги. "Ювентус" ўз уйида "Удинезе"ни мағлубиятга учратди  0 03:00Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди  34 02:35АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"га қарши драматик ўйинда қийин ғалабани қўлга киритди. Ҳусанов ўйнамади  16 02:08Холанд АПЛдаги 100-голини урди ва рекорд ўрнатди  0 00:57Винисиус ва "Реал" ўртасидаги шартнома бўйича музокаралар тўхтаб қолди  1 00:35"Арсенал" Эдегорнинг ўрнига "Манчестер Юнайтед"дан Майну трансферини амалга ошириши мумкин  2 00:10Ўзбекистонлик ҳакамлар халқаро мусобақасида ишлайди  0 00:08АПЛ. "Тоттенхэм" "Ньюкасл"га қарши ўйинда охирги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди  0 23:55Ўзбекистон U-17 терма жамоаси футболчисига Португалия клуби қизиқиб қолди  0 23:45Мактоминей футболчилар талқини бўйича А Сериянинг ўтган мавсумидаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди  2 23:21Винисиус "Жирона"га қарши ўйинда ҳакамни ҳақорат қилгани маълум бўлди  6 22:52Расман: "Сўғдиёна" уч нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:35Туркия кубоги. Алиқулов ассист қайд этган ўйинда "Ризеспор" "Пендикспор"ни йирик ҳисобда таслим этди  1 22:10Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  14 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  3

"Евро-2020 кундалиги". "E" гуруҳидаги вазият ҳамда ўтказилган ўйинлар ҳақида Новости

"Евро-2020 кундалиги". "E" гуруҳидаги вазият ҳамда ўтказилган ўйинлар ҳақида

Европа чемпионати ўйинлари ўз йўналишида давом этмоқда.

"E" гуруҳидан ўрин олган 1-тур учрашулари кеча ўтказилди. Дастлабки баҳс Польша — Словакия терма жамоалари ўртасида кечди. Ўйиндан аввалги билдирилган тахминларда Словакияга қараганда кўпроқ Польшанинг имкониятлари юқорироқ баҳоланаётган эди. Амалда эса бунинг бирозгина аксини кўрдик деса ҳам бўлади.

Учрашувни Польша терма жамоаси анчагина фаоллик билан бошлади. Дастлабки 10 дақиқани тўлиқ устунлиги остида ўтказган Польшада айтарли хавфли вазият юзага келмади. 14-дақиқада Словакия олдинга ўтди. Дуданинг яқин бурчак томон йўллаган зарбаси голга ўхшаб кетди, тўп дарвоза тўрининг ташқи томонига тегди. Орадан 4 дақиқа ўтиб Словакия барибир ўз мақсадига эришди. Мак Польша ҳимоясини ёриб кириб, ўткир бурчакни нишонга олди ва ҳисобни очишга эришди. Дарвозага зарба берилганда тўп дарвоза устунига тегиб қайтаётган эди, аммо тўпни қайтаришга интилган Польша терма жамоаси дарвозабони Шенснининг бошига тегиб яна тўп дарвозага қараб кириб кетди. Кейинроқ чиққан маълумотларга кўра, гол расмий протоколда Шенсни номига автогол сифатида ёзилган. 

Бўлимнинг иккинчи қисмида польшаликлар ҳужумга ўтишди. Левандовски-Линетти комбинацияси муваффақиятсизликка учради. Криховякнинг кучли зарбаси сал ноаниқ кетди.

Шу тариқа 1-бўлим якунига етди. 

Иккинчи бўлимнинг илк дақиқаларини Польша терма жамоаси ҳужумкорлик билан бошлади. Ва бу ўз самарасини берди. 46-дақиқада Линетти яқин масофадан  гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Гарчи зарба кучсиз чиқган бўлса-да, дарвозабон ожиз қолди. 

Ҳисоб тенглашгач ҳар икки жамоада ҳам кўплаб имкониятлар юзага келди. Аммо улардан самара бўлмади. 62-дақиқага келиб эса Польша бир киши кам бўлиб қолди. Криховяк қўпол ўйнагани боис иккинчи сариққа лойиқ кўрилиб, майдондан четлатилди.

Польшанинг бир киши кам бўлиб қолгани Словакия учун фойдали бўлди. 68-дақиқада словакияликлар ҳмоячиси Милан Шкриньяр чамаси 13 метрдан зарба бериб, гол урди. 

Ўйин сўнггига қадар ҳар икки терма жамоада ҳам бир неча имкониятлар яратилди. Бироқ улардан икки жамоа ҳам фойдалана олмади. Шу тариқа ўйин ўз ниҳоясига етди. Унда Словакия Польша устидан ғалабага эришди ва 3 очкони қўлга киритди.

Гуруҳдаги иккинчи баҳсда Испания терма жамоаси Швецияга қарши баҳс олиб борди. Бу ўйинда қайси терма жамоа фаворит эканлиги тўғрисида гап-сўз бўлиши мумкин эмас эди, асосий фаворит шубҳасиз — Испания эди. 

Кутилганидек учрашув испанларнинг устунлиги билан бошланди. Тўпга эгалик қилиш бобида ҳам бир неча каррасига устун бўлишди. 38-дақиқада Алваро Моратада яхши имконият пайдо бўлган эди. Хорди Альбанинг узатмасидан кейин ҳимоячи тўпни қайтара олмагани қанчалик ҳайратланарли бўлса, Альваро Моратанинг кейин дарвозани аниқ нишонга ола билмагани шунчалик тушунарсиз бўлди.   

1-бўлим 0:0 ҳисоби билан якунига етди. 

Испания Швецияга қарши учрашувнинг биринчи бўлимида 419та узатмани аламга оширди. Бу мусобақа тарихида қайд этилган энг юқори кўрсаткич. 

Иккинчи бўлимда мухлислар гол кутишганди. Айни шу бўлимни шведлар фаолроқ бошлашди ва ҳозир Испания терма жамоаси дарвоза олдида хавфли вазият юзага келиши мумкин эди, лекин ҳужумда пайдо бўлган меҳмонлар ҳимоячиси Люстиг тўпни оширишда сусткашликка йўл қўйди. 61-дақиқада ҳам Украинада хавфли вазият содир бўлди. Александр Исаак кутилмаганда қисқа масофада бир нечта рақибини чалғитиб, бўш дарвоза олдида турган шериги Маркус Бергга тўпни ошириб бера олганди, лекин ҳужумчи шундай вазиятни кўкка совурди. 

Баҳс сўнггига қадар жамоалар навбати билан олдинга ўтиб туришди. Лекин улардан самара чиқмади. Ўйин дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етди. 

Мазкур баҳсни асосий таркибда бошлаган Испания терма жамоаси аъзоси Педри Европа чемпионатида майдонга тушган энг ёш испаниялик футболчига айланди. 

Ушбугуруҳда 1-турдан кейин Словакия терма жамоаси 3 очко билан 1-ўринда бўлса, Испания ҳамда Швецияда 1 очкодан мавжуд. Польша терма жамоаси ҳозирча 0 очко билан сўнгги ўринни банд этиб турибди. 

"E" гуруҳидаги 2-тур ўйинлари 18 ҳамда 19 июнь кунлари ўтказилади. Швеция — Словакия баҳси 18 июнь Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланса, Испания — Польша ўйини 19 июнь куни соат 00:00 да старт олади.

Автор : Og'abek Samisov
Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика