RU

Последние новости

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  16 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Евро-2016да иштирок этадиган Осиё клубининг 5 футболчиси Новости

Евро-2016да иштирок этадиган Осиё клубининг 5 футболчиси

Кеча Францияда ўтадиган Европа чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Осиё қитьаси клубларида тўп тепувчи европалик футболчилар ҳам ушбу турнирда иштирок этади. Уларни сизга таништириб ўтамиз.


Драгош Григоре ("Ал-Сайлия"/Руминия)


Драгош Григоре 2011 йилда илк маротаба Руминия терма жамоасига чақирилган. Ўшанда у Бухарестнинг "Динамо" клуби шарафини ҳимоя қилар эди. Григоре миллий жамоа сафида Евро-2016гача 20та учрашувда майдонга тушган.

Драгош 2015 йилда Қатарнинг "Ал-Сайлия" клубига ўтади, аммо бу терма жамоадаги иштирокига ҳалақит қилмади.


Лучиан Санмартеан ("Ал-Иттиҳод"/Руминия)


36 ёшли Лучиан Санмартеан терма жамоадаги дебютини 2002 йилда амалга оширган. Ушбу Европа чемпионати Лучиан учун илк йирик турнири ҳисобланади. Санмартеан Евро-2008да иштирок этмаган.

Лучиан 2015 йилда Саудия-Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубига ўтди.


Владимир Вайсс ("Ал-Гарафа"/Словакия)


Владимир Вайсс футболчилар оиласида дунёга келган. Унинг отаси ва бобоси Словакия терма жамоаси сафида тўп тепган. Вайсс 2009 йилда "Манчестер Сити"га ўтади. Владимир Манчестер жамоасидаги омадсиз ўйинларидан сўнг Қатарнинг "Лаҳвия" клубига кетади. Айни дамда у "Ал-Гарафа" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.


Кристиан Немет ("Ал-Гарафа"/Венгрия)


Қатар клубида тўп тепувчи "Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси Кристиан Немет Венгрия билан Евро-2016да иштирок этади. Венгриялик "Ал-Гарафа" сафида 10 учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди.

Немет Венгрия терма жамоаси ҳужум чизиғида "Хоффенхайм" форварди Адам Салаи ва Золтан Гера билан бирга ўйнайди.


Бурак Йилмаз ("Бейжинг Гоан"/Туркия)


Бурак Йилмаз йирик турнирларда Туркия терма жамоасининг муҳим футболчиларидан бири бўлган.

Йилмаз шу йилнинг бошида Хитойнинг "Бейжинг Гоан" клубига кўчиб ўтган эди. Энди у ҳамюртимиз Егор Кримец билан бирга ўйнайди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика