RU

Последние новости

08:32Суперлига. Бугун "Динамо" учинчи ўринга кўтарилиб олиши мумкин  0 08:05Миср терма жамоаси устози кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун нимчорак финал йўлланмаси учун майдонга тушамиз  6 02:50ЖЧ-2026 саралаши. Хорватия жаҳон чемпионатида, Германиядан ғалаба ва бошқа натижалар  0 01:55U-17 Жаҳон чемпионатида 1/8 финалга чиққан илк иштирокчилар маълум бўлди  10 01:33Одил Ҳамробеков: "Эрон термасидаги жамоадошларим финалга чиққанимиз билан табриклашди"  4 01:15Рустам Ашурматов: "Фабио Каннаваро ўзи билганларини ўргатиб, барчасини бирдек олиб бормоқда"  4 01:00Абдулла Абдуллаев: "Ҳақли равишда ғалаба қозондик"  0 00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  6 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  8 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  17 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  4 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  20 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  21 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  468

ЕВРО-2016. Польша - Португалия учрашуви превьюси Новости

ЕВРО-2016. Польша - Португалия учрашуви превьюси

ЕВРО-2016 дастлабки чорак финалида Польша ва Португалия терма жамоалари тўқнаш келади.

Польша ўтган Европа чемпионатларида 6та ўйин ўтказиб умуман ғалаба қозона олмаганди. Франциядаги мусобақада эса 4та ўйин ўтказиб 2та ғалаба ва 2та дуранг қайд этди. Нимчорак финалда Адам Навалка шогирдлари Швейцарияни пенальтилар сериясида мағлуб этишди.

Португалия ўз тарихида олтинчи марта чорак финалга чиқди ва бу борада мутлоқ рекордчига айланди. Португалиянинг Европа чемпионатларидаги охирги 5та ўйинида асосий вақт дуранг қайд этилган.



Фернанду Сантуш жамоаси гуруҳ босқичида 3та дуранг қайд этди. Нимчорак финалда португалияликлар Хорватияни қўшимча таймларда 1:0 ҳисобида мағлуб этишди.

Польша ва Португалия терма жамоалари шу кунгача 10 марта тўқнаш келишган. 4та учрашувда Португалия, 3 марта Польша зафар қучган. Қолган 3та ўйинда дуранг қайд этилган.

Учрашув Марсель шаҳридаги "Велодром" стадионида бўлиб ўтади. ЕВРО-2016да бу стадионда 4та ўйин бўлиб ўтган. Англия - Россия 1:1, Франция - Албания 2:0, Исландия - Венгрия 1:1, Украина - Польша 0:1. "Велодром"да ярим финал ўйини ҳам бўлиб ўтади.

Ўйинни германиялик Феликс Брих бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади. Бу ҳакам ЕВРО-2016да икки учрашувда ишлади: Англия - Уэльс 2:1 ва Швеция - Бельгия 0:1. Брих иккита баҳсда жами 5та огоҳлантириш кўрсатди.  



Евро-2016, 1/4 финал.
ПОЛЬША - ПОРТУГАЛИЯ
30 июнь. Марсель. "Велодром" стадиони. 23:55
Бош ҳакам -
Феликс Брих (Германия).

ТАХМИНИЙ ТАРКИБЛАР

Польша: Фабяньски; Пишек, Глик, Паздан, Енджейчик; Блашиковски, Криховяк, Мончиньски, Гросицки; Милик, Левандовски.
Сариқ карточкаси бор футболчилар: Гросицки, Мончиньски, Пешко, Пищек, Паздан, Енджейчик

Португалия: Руй Патрисиу; Седрик, Фонте, Пепе, Геррейру; Силва, Вилльям Карвалью, Саншеш, Мариу; Нани, Роналду.
Сариқ карточкаси бор футболчилар: Вилльям Карвалью, Пепе, Куарежма
 


Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика